Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Лига 1 38-тури доирасида «Мец»га қарши кечган баҳсда (5:0) жамоа сафидаги 100-голини урди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бразилиялик футболчи «ПСЖ» сафида бу кўрсаткични қайд этган олтинчи футболчига айланди. Ундан фақат Педру Паулета (109), Златан Ибраҳимович (156), Килиан Мбаппе (171) ва Эдинсон Кавани (200) олдинда. Неймар ва Доминик Рошто ҳисобида 100 тадан гол мавжуд.

Неймар бундан аввал «Сантос» ва «Барселона»да ҳам 100+ гол урганди. Шу тариқа у XXI асрда учта клуб сафида юз ва ундан ортиқ гол урган иккинчи футболчига айланди.

Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед», «Реал» ва «Ювентус» сафида ушбу натижани қайд этганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Никол Пашинян ва Илҳом Алиев 31 май куни Кишинёвда учрашади
Дунё
Ўғлининг қабри ёнида ётган она, Тошкентда бузилаётган бинолар, метрога яширинган украиналиклар — 30 май суратлари 
Маҳаллий
Озодбек Назарбеков “Коба санъат мажмуаси” МЧЖнинг таъсисчиси экани тасдиқланди