Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Наманганда 2022 йил биринчи чораги давомида ажримлар сони 576 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 147 тага ёки қарийб 35 фоизга ошган. Бу ҳақда вилоят фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Абдураҳмон Сафаев маълум қилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев.

Абдураҳмон Сафаев.

Абдураҳмон Сафаев.
Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Сафаевга кўра, вилоят ва туманлараро судлари томонидан никоҳдан ажратиш ишлари ҳар бир маҳалла ва туман кесимида доимий таҳлил этиб борилмоқда. Ушбу таҳлиллар жорий йилнинг 3 ойи давомида Наманган шаҳрида 108 та, Чуст туманида 64 та, Чортоқ туманида 61 та оила суднинг ҳал қилув қарорига асосан ажратилиб, бошқа ҳудудларга нисбатан юқори кўрсаткич қайд этилганини кўрсатмоқда.

«Қувонтирадиган жиҳати шундаки, суд юритувида бўлган ишларнинг 27 таси бўйича эр-хотинларни яраштиришга эришилди. Судьялар ва маҳалла фаоллари ҳамкорликда олиб борган саъй-ҳаракатлар натижасида 15 та оила судгача бўлган жараёнда яраштирилди», — дейди Абдураҳмон Сафаев.

Изоҳ
Асосий янгиликлар