• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

    Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади. Табрик матни президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Қадрли ватандошлар!

    Аввало, сиз, азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни муборак Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр билан чин қалбимдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

    Қалбларимиз қувончга ва эзгу ниятларга тўлган ушбу саодатли ва мунаввар дамларда аввало шундай табаррук кунларга етказгани, байрамни тинч ва осуда муҳитда, оиламиз, эл-юртимиз билан ҳамжиҳатликда кутиб олаётганимиз учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз.

    Халқимиз асрлар давомида буюк диний қадрият, саховат ва меҳр-оқибат рамзи сифатида эъзозлаб келаётган бу улуғ айём кейинги пайтда ижтимоий ҳаётимизда янада мустаҳкам ўрин эгаллаб бораётгани албатта барчамизни хурсанд қилади.

    Айниқса, бу йилги Рамазон байрами «Инсон қадри ва манфаатлари учун» деган олижаноб ғояни ўзида мужассам этган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида кенг кўламли ислоҳотларимиз янада юксак босқичга кўтарилаётган тарихий шароитда ўтаётгани унинг файзи ва шукуҳини кескин оширмоқда.

    Чиндан ҳам, дунё аҳлини ўзаро дўст ва биродар бўлиб, тотувлик ва ҳамкорликда яшашга даъват этадиган Рамазон ҳайити инсон қадрини улуғлашнинг ёрқин намунаси, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

    Ҳеч шубҳасиз, биз инсон қадрини унинг диний соҳадаги ҳуқуқ ва манфаатлари билан узвий боғлиқ ҳолда кўрамиз. Шунинг учун сўнгги йилларда мамлакатимизда диний қадриятларимизни тиклаш, бебаҳо илмий-маънавий меросимизни ўрганиш ва тарғиб этиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

    Жумладан, Бухорода – етти улуғ пир, Сурхондарёда – Имом Термизий зиёратгоҳлари, Қашқадарёда – Абу Муин Насафий, Тошкент вилоятида – Занги ота, Наманганда – Султон Увайс Қараний, Тошкент шаҳрида –Сузук ота ёдгорлик мажмуаси каби мўътабар масканлар ҳар томонлама обод қилингани бу фикрни яққол тасдиқлайди.

    Ҳозирги кунда ана шу хайрли амалларимизнинг мантиқий давоми сифатида Бухорода – Мир Араб олий мадрасаси, Самарқандда – Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ҳамда Тошкент шаҳрида – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

    Муҳтарам юртдошлар!

    Маълумки, дунё бўйлаб тарқалган коронавирус пандемияси туфайли муборак Ҳаж ва Умра амалларини адо этиш учун баъзи чекловлар киритилган эди. Қандай оғир бўлишига қарамай, жорий йилнинг январь ойидан бошлаб фуқароларимизнинг Умра зиёратига боришларини қайта йўлга қўйдик ва қисқа вақт ичида 35 мингга яқин юртдошларимиз қулай шароитларда орзиқиб кутилган бундай эзгу амалларини бажариш имкониятига эга бўлди.

    Яна бир хурсандчилик – бу йил муборак Ҳаж ибодатини амалга ошириш учун имконият пайдо бўлганини сиз азизларга етказишдан ғоят мамнунман. Бу – синовли кунларда сабр-тоқат ва матонат билан барча қийинчиликларни енгиб ўтган ватандошларимиз учун Аллоҳ таолонинг яна бир марҳамати, десак, тўғри бўлади.

    Ҳурматли дўстлар!

    Ҳозирги пайтда дунёдаги вазият қандай шиддат билан ўзгариб бораётганини барчамиз кўриб-билиб турибмиз. Айрим минтақалардаги можаролар тез аланга олиб, тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид туғдирмоқда. Буларнинг барчаси олдимизга муҳим вазифаларни қўйиб, доимо ҳушёр ва огоҳ, замон билан ҳамнафас бўлиб яшашни тақозо этмоқда.

    Муқаддас динимиз ҳам чин мусулмон одам ҳар қандай синов ва муаммога ҳамиша тайёр туриши зарурлигини, пок ният, эзгу амаллар билан яшайдиган бандаларга албатта юксак ажру мукофотлар ато этилишини уқтириб келади.

    Шу маънода, юртимизда барқарорликни таъминлаш, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, қадимий ва ўлмас қадриятларга таянган ҳолда тараққиёт сари жадал одимлаш – давр талабидир.

    Ана шундай аниқ мақсадларни кўзлаб, доимо олдинга интилган тақдирдагина биз бугун – кечагидан, эртага – бугунгидан кўра катта ютуқларга эришмоғимиз, обод ва фаровон ҳаёт кечирмоғимиз мумкин бўлади.

    Барчамизнинг умидимиз ва таянчимиз бўлган ёшларимизнинг қалби ва онгида ана шу муҳим фазилатларни уйғунлаштириб, уларни жаҳон майдонида рақобатбардош етук авлод этиб тарбиялашимиз шарт.

    Ҳеч қачон унутмайлик, дунёдаги ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган энг катта бойлик бу – билим ва тарбиядир.

    Бу борада бой миллий анъаналаримиз асосида шаклланган ўзбекона тарбия билан бирга бизга яқин дўст ва хайрихоҳ бўлган давлатлардаги илғор ҳамда замонавий таълим тажрибаларидан оқилона фойдалансак, кўзлаган улуғ мақсадларимизга албатта етамиз.

    Фурсатдан фойдаланиб, дунёнинг узоқ ва яқин мамлакатларидаги барча мусулмонларни Рамазон ҳайити билан самимий табриклаб, уларга тинчлик, бардавом тараққиёт ва равнақ тилаймиз.

    Азиз ватандошлар!

    Ушбу муборак кунларни хонадон ва маҳаллаларда, шаҳар ва қишлоқларимизда мазмунли ва кўтаринки кайфиятда ўтказиш учун Рамазон ҳайити муносабати билан юртимизда дам олиш кунлари эълон қилинганидан хабарингиз бор.

    Ўйлайманки, бундай қулай шароит байрамнинг файзу тароватини, қадр-қимматини янада оширади. Бинобарин, ушбу ҳордиқ кунлари – мўътабар ота-оналарни зиёрат қилиш, беморлар ва муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, яқинлар билан дийдор кўришиш учун яхши имкониятдир.

    Ишончим комил, жамиятимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, ҳар бир инсоннинг, аввало, ёшларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашишга қаратилган инсонпарварлик руҳидаги ишларимизнинг аҳамиятини халқимиз албатта яхши тушунади ва уларни амалга оширишда фаол иштирок этади.

    Муҳтарам юртдошларим!

    Сизларни, бутун халқимизни мамлакатимизда кенг нишонланаётган муборак Рамазон ҳайити билан яна бир бор чин юракдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, оилаларингизга хотиржамлик, файзу барака тилайман.

    Байрам шукуҳидан қалбларимиз янада нурафшон бўлсин!

    Она юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон бўлсин!

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон президенти

    Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги Рамазон ҳайити 2 май — душанба куни нишонланади. Ушбу байрам муносабати билан фуқаролар 5 кун дам олади. Шавкат Мирзиёев ҳокимларга Рамазон ҳайитини юқори савияда ўтказиш бўйича топшириқ берган. Президент, шунингдек, Рамазон ҳайити арафасида 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум қилинди
    • Ўзбекистонда Рамазон ҳайити куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
    • Рамазон ҳайити муносабати билан Самарқанд ва Тошкент ўртасида қўшимча темир йўл қатнови йўлга қўйилади
    • Uzbekistan Airways Рамазон ҳайити муносабати билан республика ичидаги барча авиақатновларга чегирмалар эълон қилди
    • Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдан тўртта вилоятга қўшимча авиақатнов амалга оширилади

    01.05.2022, 21:15   Изоҳ (0)   18549
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорларига қўшимча устама тўланади

    01.05.2022, 20:15

    Ўзбекистонда тиббиёт ОТМлари талабалари учун вазир стипендияси таъсис этилди

    01.05.2022, 19:06

    Қарши туманининг собиқ ҳокими Мақсуда Мустафоеванинг қамоққа олингани рад этилди

    01.05.2022, 18:47

    «Сувда оқаётган қизларни қутқариш учун ўзимни сувга отдим, шукрки, улар омон қолди». Сардоба фожиасида 624 та хонадон аҳолисини бир ўзи эвакуация қилган ИИБ ходими...

    01.05.2022, 17:56

    Ўзбекистон фуқаролари энди Россияда 15 кунгача рўйхатдан ўтмай юриши мумкин бўлади

    01.05.2022, 17:14

    Самарқандда банк раҳбари 6 минг доллар пора билан қўлга тушди

    01.05.2022, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.