Андижонда бошқарувни йўқотган Lacetti йўл четида қулупнай сотаётган фуқарони уриб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 29 апрель куни соат 14:00 лар атрофида Олтинкўл тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида юз берган. Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида қулупнай сотиб турган фуқарони уриб кетган. Оқибатда оғир тан жароҳати олиб, ҳушсиз ҳолатда бўлган сотувчи шифохонага олиб кетилган.
«Йўл ҳаракати иштирокчиларига халақит бермаслик учун фуқаролардан белгиланмаган жойларда ноқонуний савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланмасликларини сўраб қоламиз», — дейилади ИИБ хабарида.
Изоҳ (0)