Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Шавкат Мирзиёев раислигида 29 апрель куни эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда давлат раҳбари берилган имтиёзлардан фойдаланиб ўқиган ва иш жойига эга бўлган қашқадарёлик йигитга миннатдорчилик билдирди.

Қашқадарё ҳокими Муроджон Азимов давлат раҳбарига йигитни таништирди.

«Бугунги йиғилишимизда Бозоров Умид исмли йигит қатнашяпти. Бу йигит сизни ажратиб берган грандингиз туфайли Қарши муҳандислик иқтисодиёт университетини бюджетда тугатди. Мана, ҳозир Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят бошқармасида бош мутахассис бўлиб ишлаяпти. Бу ҳам чин етим йигит», — дея таништирди вилоят ҳокими.

Президент вилоят ҳокимини эшитиб бўлиб, Умидга миннатдорчилик билдирди.

«Раҳмат, шу ўғлимдан миннатдорман. Ҳозирги замонга муносиб бўлиб, ўқиб, билим олганинг эртанги кунингга бефарқ бўлмаганинг учун мен сендан миннатдорман. Илоҳим, бахт-у камолинингни кўриш насиб қилсин. Ишларингга омад», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳ
Асосий янгиликлар