Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Проф бокснинг супер ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Азизбек Абдуғофуров (14-1, 5 КО) 29 апрель тунида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Россиянинг Красногорск шаҳрида бўлиб ўтган жангда Абдуғофуровга россиялик Фёдор Чудинов (25-3-1, 17 КО) рақиб бўлди. Тўлиқ 10 раунд давом этган жангда Азизбек ҳакамлар қарори билан (97-92, 98-91, 97-92) ғалаба қозонди.

Шу тариқа Абдуғофуров фаолиятидаги 15-жангида 14-ғалабасини қўлга киритди. Азизбек бундан олдинги жангини 2021 йил март ойида WBC Силвер камари ҳимояси учун ўтказган эди. Россиялик Павел Силягинга (7-0, 4 КО) қарши кечган бокс оқшомида Азизбек илк мағлубиятини қабул қилиб, камарни бой берганди.

Чудинов эса 2021 йил октябрь ойида германиялик Ронни Миттаг устидан ғалаба қозонган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар