«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ўзини MLS тарихидаги энг яхши футболчи деб атади.
Швециялик футболчи 2018 йилдан 2019 йилга қадар «Лос-Анжелес Гэлакси» шарафини ҳимоя қилган. АҚШдаги бир ярим йили давомида Златан 58 ўйинда иштирок этиб, 53 та гол ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилган.
MLS дан миннатдорман, чунки улар менга имконият берди. Мен ушбу турнир учун жуда яхши иштирок этдим. Ўзимни кўрсата олдим. Мен MLS чемпионатида тўп сурган энг яхши футболчиман. Бу менинг эгоим ёки ўзимни устун кўрсатишим эмас, бу ҳақиқат.Златан 2020 йил январь ойида «Лос-Анжелес Гэлакси» сафидан эркин агент сифатида «Милан»га ўтганди. Ҳужумчи жорий мавсум А Серияда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.Лигада ажойиб дамларни ўтказдим. Менга уларнинг ишлаши, маркетинг услуби ёқди.
MLS да ўйнаш жароҳатдан сўнг қайтишнинг энг яхши усули эди деб ўйлайман.
У ерда ўйнаганимдан фахрланаман. Менга стадионлар бўш бўлади деб айтишган эди, аммо бўш стадионлар йўқ эди. Бу борада шикоят қила олмайман. АҚШда ўйнаганимдан хурсандман.
Златан Ибраҳимович, «Милан» ҳужумчиси
Изоҳ (0)