Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистонга январь—март ойларида 9 та давлатдан қиймати 46,3 миллион долларга тенг бўлган 10,4 минг тонна қорамол гўшти импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, қорамол гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,6 минг тоннага ошган. Йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон энг кўп қорамол гўштини импорт қилган давлатлар қуйидагилар:

  • Беларусь – 6,3 минг тонна;
  • Қозоғистон – 2,6 минг тонна;
  • Бразилия – 571 тонна;
  • Украина – 437,5 тонна.

Изоҳ
Асосий янгиликлар