Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

2022 йилнинг январь—март ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатдан қиймати 189,3 миллион долларга тенг бўлган 8 508 та енгил автомобиль импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 361 тага ёки 2,7 баробарга ошган. Март ойининг ўзида Ўзбекистон март ойида 2 560 та енгил автомобиль импорт қилган.

3 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 4482 та;
  • Жанубий Корея – 2101 та;
  • Қозоғистон – 1019 та;
  • Россия – 741 та;
  • АҚШ – 70 та;
  • Япония – 27 та;
  • Германия – 23 та;
  • Таиланд – 10 та;
  • БАА – 9 та;
  • Гонконг – 7 та.
Аввалроқ Ўзбекистонда март ойида энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилгани, 2022 йилнинг январь—март ойларида Ўзбекистон 9 та хорижий давлатдан қиймати 13,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 455 та электромобиль импорт қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар