Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Рамазон ҳайити байрами арафасида Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемир йўлйўловчи» хабар қилди.

Қайд этилишича, Рамазон ҳайитида мижозларга енгиллик туғдириш ва транспорт хизматлари кўрсатиш кўламини ошириш мақсадида 3, 4, 5 май кунлари Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида 767/768-сонли «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий поездларининг қўшимча қатнови амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Наврўз муносабат билан Тошкент—Самарқанд йўналишига қўшимча «Афросиёб» поезди қўйилган. Қатновлар 19—26 март кунлари амалга оширилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар