• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг фуқаролар учун қабули тонггача давом этмоқда. Фуқаро дардини ўрганиш яхши, албатта, аммо ишчилар ҳуқуқи поймол бўлмаяптими?

    Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг фуқаролар учун қабули тонгги соат 03:00 да, баъзан ундан ҳам ўтиб тугамоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий Telegram каналида маълум қилинган.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Шаҳар ҳокимининг аҳоли мурожаатини ўрганишга эътибор қаратиши ва бунга кўп вақт ажратиши таҳсинга лойиқ, албатта. Аммо ишчилар ҳуқуқи-чи? Тонг азон 03:00 гача қабулда бўлган ҳоким ўринбосарлари-ю, ташкилот масъуллари қабулдан сўнгги иш кунида ўз вақтида ишда бўлишига, унинг ишида унум бўлишига ким кафолат беради?

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган манбанинг айтишича, бундан ҳатто ҳоким ўринбосарлари ҳам норози бўлмоқда.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    «Кеча Тошкент шаҳар ҳокимлигида масъул лавозимда ишловчи ишчилардан бирининг эри билан гаплашиб қолдим. Хотинимга ҳокимият уйланганми ёки менми? Ҳар куни ярим кечагача ишда бўлади. Буни тартибга оладиган масъуллар йўқми? Ёки ҳокимият ишчиси ярим кечаси ҳам ишлашга мажбурми, деяпти», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган манба.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Шаҳар ҳокими матбуот котиби юритаётган Telegram’даги расмий каналга эътибор қаратилса, 2022 йилнинг апрель ойида деярли ҳар куни шаҳар ҳокими қайсидир манзилга бориб, аҳоли учун сайёр қабул ўтказганини кўриш мумкин.

    «Фуқаролар учун қабуллар бўлгани, аҳолининг муаммосига ечим топилгани яхши, албатта. Аммо бундай жонкуярлик ҳокимият ишчиларининг оиласига, яқинларига ва уни интизор кутиб ўтирадиган фарзандларига ажратадиган вақтини ўғирлаш эвазига бўлиши яхши эмас-да», — дейди шаҳар ҳокимнинг тонгга қадар қабул ўтказишини қоралаган суҳбатдош.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Ортиқхўжаев қабуллари ҳақидаги хабарларга илова қилинган суратларнинг маълумот беришича, шаҳар ҳокимининг қабули асосан кечаси, ярим тун ва тонгга қадар давом этади.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Жумладан 2022 йилнинг 3 апрель куни бўлиб ўтган қабул тонгги 03:33 да ҳам давом этган. 4 апрелдаги қабул ҳам кечки 02:29 да авжида бўлган. 5 апрелда соат 02:04 да ҳам қабул давом этган. Бу ҳолат 11 апрелда 01:20, 12 апрелда 01:49, 13 апрелда 02:13, 14 апрелда 03:19, 20 апрелда 01:27 да ҳам давом этган ва ҳокимдан ташқари ҳокимлик масъуллари ҳам ишдан ташқари вақтда ишда бўлган.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    «Шаҳар ҳокими мен ҳам кечани кеча кундузни кундуз демай, ишлаяпман-ку. Бугунги давр талаби шу-ку дейиши мумкин, албатта. Унинг гапида ҳам жон бор. Бугун давлат раҳбари ҳамма жой койитиб ишлаши кераклигини айтяпти. Аммо муқаддас Рамазон ойида рўзадорлар учун ифторлик, саҳарлик деган гаплар ҳам бор-ку. Шунингдек, тунги пайтда ишга жалб қилинган ишлар учун қўшимча пул тўланмаяпти?», — дейди суҳбатдош.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Дарё» сўровига жавоб берар экан, мазкур ҳолатни қуйидагича изоҳлади.

    Шаҳар ҳокимининг туманларда ўтказилаётган қабуллари кечки ва тунги вақтда ўтказилишига сабаб мурожаат қилувчиларнинг аксарияти мусулмон бўлганлиги, Рамазон ойида кўпчилик рўзадорлиги инобатга олингани, таровиҳ намозидан кейин бемалол чиқишларига қулайлик яратиш ҳисобланади. Кундузги вақтда ҳоким ва сектор раҳбарлари туманлар ҳудудини кўздан кечириб, мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш, маҳаллалар қиёфасини такомиллаштириш бўйича керакли топшириқларни бериш ва чоралар кўриш билан шуғулланиб келмоқда.

    Тошкент шаҳар ҳокими томонидан туманларда ўтказилаётган қабулларда асосан онкологик ва сурункали касалликлардан даволаниш, тиббий операцияга кўмаклашиш, ишга жойлаштириш, коммунал тўловлардан қарздорлик, яшаш шароитларини яхшилаш зарурияти каби ижтимоий муаммолар эшитилиб, ҳал этилмоқда.

    Бунда тегишли соҳа мутасаддилари қабул бўлган куннинг эртасига ишга қайси вақтга келиши Тошкент шаҳар ҳокимлигининг назоратига олинмаган ва туман ташкилотлари даражасида ҳал қилинади. Алоҳида таъкидлаш керакки, ҳоким қабулларида қатнашаётган ҳокимлик ходимлари ва масъул раҳбарлар ўз виждони, бурчи, халқимиз олдидаги масъулиятидан келиб чиқиб, иштирок этмоқда.

    Қабулларда берилган мурожаатлар жойида ўрганилиб, ижобий ҳал қилинмоқда, моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳамда ҳуқуқий тушунтиришлар берилмоқда. Шу жумладан, фуқароларнинг йиллар давомида тўлай олмай, тўпланиб қолган коммунал тўловлар бўйича қарздорликлари ҳомийлар ҳисобидан қоплаб берилмоқда.

    Қабулларда кундалик иштирок этаётган шаҳар ҳокимлигининг ходимлари эса, кечқурун ёки кечаси ишлаган бўлса, эрталаб ва кундузи дам олиб, ишга кечроқ келишига рухсат берилган. Бунда, ҳокимликнинг раҳбар ходимлари ва секторлар раҳбарлари ўз иш режасига мувофиқ ишлашда давом этмоқда. Бу қабулларда иштирок этаётган ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш ҳозирча кўзда тутилмаган».

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    Хўш, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари-ю, масъуллар, шунингдек, ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари тунги пайтда ишга жалб қилиниб, тонгга қадар ишлагани учун қўшимча ҳақ тўланмаётган бўлса, бу қонунчиликда қандай баҳоланади?

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    «Мажбурий меҳнат, мажбурий меҳнатдан бошқаси эмас», — дейди бу ҳақда «Дарё»га хабар берган манба.

    «Дарё»нинг бу ҳақдаги сўровига жавоб берган ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев мазкур вазиятда Меҳнат кодексининг икки моддасидаги ҳолат яъни иш вақтидан ташқари иш ва тунги вақтдаги ишга жалб қилиш ҳолати борлигини, бунинг учун эса албатта ходимнинг розилиги олиниши кераклигини айтмоқда.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    «Бу ерда иш вақтидан ташқари иш ва тунги вақтда ишга жалб қилиш ҳолати бор. Бу ҳақда Меҳнат кодексининг 122-моддаси (тунги вақтдаги ишнинг муддати) ҳамда 124-моддаси (иш вақтидан ташқари иш)даги ҳолатлар бор. Ходимни иш вақтидан ташқари иш ва тунги ишга жалб қилиш учун аввало унинг розилиги олиниши керак бўлади. Ундан кейин эса буйруқ ёки фармойиш чиқариш лозим бўлади. Шундан сўнггина уларни бундай ишга жалб қилиш мумкин», — дейди Саидали Мухторалиев.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Юристнинг тушунча беришича, Меҳнат кодексининг 157- ва 158-моддаларга кўра ходимни иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш учун камида икки ҳисса миқдорда ҳақ тўлаш керак. Тунги ишга жалб қилиш учун эса одатдаги иш ҳақидан камида бир ярим баравар кўп миқдорда ҳақ тўланади.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳокимнинг ишдан ташқари ва тунги вақтда ўтказилаётган қабуллари сабаб ортиқча ишлаётган ҳокимият ишчилари қабулдан кейинги кунда дам олиши мумкин, тумандаги масъулларнинг қай тартибда дам олиши эса бизга қоронғи, деяпти. Ва ишдан ташқари ҳамда тунги вақтда ишлаётган ходимларни қўшимча рағбатлантириш кўзда тутилмаганини қўшимча қилмоқда. Қонунчиликда эса бу ҳолат қонун бузилиши экани ойдинлашмоқда.

    Хўш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бунга нима дейди?

    22.04.2022, 20:09   Изоҳ (0)   41067
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Қаршидаги UzShoes қўшма корхонаси фаолияти билан танишгандан сўнг сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

    22.04.2022, 19:36

    Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири тайинланди

    22.04.2022, 19:07

    Наманганнинг Косонсой туманида аввалига дўл ёғди, кейин жалага айланиб, кўчаларни сув босди (фото ва видео)

    22.04.2022, 18:35

    2022 йилда Қашқадарёда 500 нафар эҳтиёжманд аёлларга уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар берилади

    22.04.2022, 18:18

    Ўзбекистонда Рамазон ойининг учинчи ҳафтасида амалга оширилган хайриялар тўғрисида маълумот берилди

    22.04.2022, 17:33

    «Ўзгидромет» дам олиш кунлари сел хавфи мавжуд ҳудудлар рўйхатини эълон қилди

    22.04.2022, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.