Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Март ойида инфляция йиллик ҳисобда 10,5 фоизгача ошди ва икки хонали сон даражасига қайтди.

Тошкентдаги «Фарҳод» деҳқон бозорининг нишолда сотувчиси.

Тошкентдаги «Фарҳод» деҳқон бозорининг нишолда сотувчиси.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Марказий банк маълумотларига кўра, нархларнинг ўсиши, асосан, импорт инфляцияси, ташқи бозорларда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиши бўйича кутилмалар ва анъанавий мавсумий омиллар билан изоҳланади.

Апрелда нархларнинг маълум даражада мувозанатлашуви кузатилаётган бўлиб, Марказий банкнинг ҳафталик кузатувлари натижаларига кўра, дастлабки 20 кунида айрим асосий истеъмол товарлари бўйича нархлар пасайган.

Иккинчи чоракда нархлар динамикасида мавсумий омиллар ҳисобига мева ва сабзавотлар гуруҳининг ҳиссаси пасайтирувчи бўлиши, ташқи омиллар ва таркибий ўзгаришлар таъсирида ноозиқ-овқат товарлари гуруҳининг оширувчи ҳиссасининг кучайиб бориши кутилмоқда.

2022 йил март ойи сўровлари натижаларига кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 15 фоизни, тадбиркорларники – 15,4 фоизни ташкил этди.

Валюта алмашув курсининг нисбатан мувозанатлашуви ва таркибий ислоҳотлар таъсирида келгусида кутилмаларнинг пасайиб бориши тахмин қилинмоқда.

Йил сўнгигача инфляция динамикасига таклиф омилларининг (ишлаб чиқариш, транспорт-логистика, хориждан етказиб бериш, ёнилғи-энергетика нархлари ошиши) таъсири талаб омилларига нисбатан юқорироқ бўлиши кутилмоқда.

Саноат ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра жорий йилнинг март ойида ҳам хом ашё (иш, хизматлар) етказиб бериш муддатларининг узайиши кузатилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида нархлар ошиши кўпроқ сезилгани маълум бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар