• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қизил Ўзбекистон»га чиққан Ал Капоне, биринчи Космонавтика куни, 95 фоизи машинада териладиган пахта. Ўзбек матбуоти 12 апрелда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» номли янги рукн орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасида эълон қилинган сурат

    «Қизил Ўзбекистон» газетасида эълон қилинган сурат

    90 йил аввал. 12 апрель, сешанба

    Совет даврида пахта етиштирувчи республикага айлантирилган Ўзбекистон учун баҳор чигит экиш палласи эди. Шу боис мустабид давр газеталарининг март—апрелдаги бош мавзуси — чигитни ўз вақтида, режадан кечикмай экиш. 1932 йилги «Қизил Ўзбекистон»нинг муқоваси бу борадаги намуналилар ва қолоқлар ҳақидаги хабарларга тўла. «Пахта ерларини биринчи ва иккинчи ҳайдаш тамомланди. Район бу вазифани тракторсиз, фақат жонли тортув кучлари билангина бажара билди, — дейилади ‘Косон райони олдинда’ сарлавҳали хабарда. — Ҳозир ялпи равишда пахта экилмоқда. Ҳаволар яхши бўлганда экиш 16 апрелда тугайди. Косон Беҳбудий районининг қўшни жамоаларига социализм ёрдами таклиф қилмоқда».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 апрель сонидан лавҳа

    Ўзбекистон ер ишлари халқ комиссари (ҳозирги замон тили билан айтганда — вазир) Болтаевнинг Тошкент туманидаги пахта экиш жараёни билан танишгани ҳақидаги хабарда, жумладан, шундай дейилади: «Тройский участкасининг бошқа колхозларида, ‘Правда Востока’, ‘Қизил Обод’ ва ‘Лепа’ колхозларида ер ҳайдаш суст. Қибрай участкасидаги ‘Будённий’, ‘Қизил Шарқ’, ‘Қизил Ватан’, ‘Қизил кетмон’, ‘Қизил ариқ’, ‘Қизил қаҳрамон’, ‘Темир қозғин’ биринчи ҳайдашни тамомлаб, ‘Будённий’ ва ‘Темир қозғин’ колхозлари иккинчи ҳайдашни 50 процент бажардилар». Бухородан кўзбўямачиликлар ҳақида хабар келган: «Район экин экиш комиссияси бир нечта кўз бўяш воқеаларини очди. МТС экономисти Забродески, сиплан участка агрономи Доминов кўклам ишларининг кетиши ҳақида нотўғри маълумотлар бериб турганлар».

    Газетанинг 3-саҳифаси ҳар гал маълум бир мавзуга бағишланади. Бу сафар халқ хўжалиги ва савдодаги муаммоларга ўрин берилган. «Қурамада чорвачилик зарбали вазифа қаторига кирсин. Сут фермаларига раҳбарлик йўқ» сарлавҳали хабарда таъкидланишича, Қурама туманидаги сут тайёрлашга ихтисослашган колхозлар «маҳсулотни қайси идора олишини билмайдилар. Чорвасоюз ва Потребсоюз — иккала идора икки ойдан бери бир-бирларига ҳавола қилиш билан вақтни ўтказмоқдалар. Колхозсоюз фақат қоғозда тузилган сут фермаларини кўтариб, мақтаниб юришдан нарига ўтгани йўқ».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 апрель сонидан лавҳа

    Худди шу саҳифада газетанинг аввалги сонларидан бирида эълон қилинган танқидга Тошкент олий саноат таълим-тарбия институтининг жавоби берилган: «Апрель ойини институтдаги ўпирилишларга қарши ҳужум ойи деб эълон қилиниши муносабати билан тез кун ичида студентлар таъминоти қисман яхшиланиб, ошхоналар тартибга солинди, студентлар оёқ кийимлар билан таъмин қилинаётир. Оилали студентларга 100 сўмгача нафақа берила бошлади. Бажарилмай қолган 35 процент ўқув планининг бир ойлик штурм ичида тўлғазиш учун 6 соатлик дарс 10 соатга етказилиб дарс берилаётир. Шунингдек, бутун факультетлар бўйича кечки машғулот йўлга солинди».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 апрель сонидан лавҳа

    Кейинги саҳифаларда ҳам белгиланган режаларнинг суст бораётганига доир хабар ва материаллар бисёр: бир жойда ҳукумат «неча маротаба қарорлар чиқарилган ва йўл-йўриқлар берилган бўлишига қарамай» трактор акциялари лозим даражада тарқатилмаётганидан нолиган, бошқа жойда эса Ўзбекистон туманидаги омонат кассаларига, жумладан, республика раҳбарларидан бири Охунбобоев номидан телеграмма юборилгани, унда туман омонат кассалари намунали касса конкурсида суст қатнашаётгани танқид қилинган.

    Халқаро майдондаги асосий мавзу — Узоқ Шарқдаги урушлар, аниқроғи, Япониянинг Хитойга бостириб кириши. АҚШ давлат котиби Генри Стимсон айни шу муаммони муҳокама қилиш мақсадида Европага йўл олган: «Расмий доираларнинг кўрсатишича, Вакиллар палатасида Филиппинда сиёсий аҳволни ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши орқасида Хитойдаги Япон ҳужуми Узоқ Шарқда ‘оқ ирқнинг эътибори’ни бузди. Ҳисобловларича, Стимсон Узоқ Шарқ масаласида Европа—Америка ҳамкорлигига эришиш учун урунажак».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 апрель сонидан лавҳа

    Айни дамда, Н.Б. имзоси билан эълон қилинган «Сотқин мамлакат матбуотида» мақоласида ёзилишича, АҚШнинг ўзида нафақат «Узоқ Шарқдаги урушлар»ни, балки «ишсизларнинг юришлари ва ўққа тутилишлари, иқтисодий бўҳронни» ҳам эсдан чиқартириб юборадиган ҳодиса юз берган: «1 мартда кечқурун Америка гангстерлари (ўғрилари) Чарльз Линдберг (Муҳит денгизи (Атлантика океани) устидан биринчи бўлиб учиб ўтган машҳур учувчи)нинг Невжерси (Нью-Жерси) штатидағи ‘Хапуэл’ номли саройдан 19 ойлик ўғлини ўғирладилар. Ўғрилар боланинг каравотига хат қолдириб, 50 минг доллар берилса, уни қайтариб беражакларини билдирдилар».

    «Линдбернинг ўзи бола беркитилган жойни топиш учун аэропланда учиб, мамлакатни айланиб чиқишга қарор қилди. Линдбергнинг ҳавога учар куни газеталар Линдберг аэропланининг машинаси қандай система эканини, унинг машинасида қандай мой ва бензин ишлатилувини газ бўйи ҳарфлар билан босиб чиқардилар ва унинг орқасида бу фирмалар ўз молларини кўп миқдорда пуллаб олдиларким, иқтисодий бўҳрондан илгари ҳам улар бундай савдо қилмаган эдилар», — дейилади мақолада. «Ўғрилиги учун эмас, солиқ тўламагани учун авақтага қамалган» Ал Капоне ҳам «ўғрилар болани тирик ва зарар келтирмай қайтарсалар, ўз ёнидан 50 минг доллар беражагини матбуотда баён қилади».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 апрель сонидан лавҳа

    Мақолада таъкидланишича, «бир ойдирки, Американинг буржуазия ва ‘социалист’ газеталарининг биринчидан то 5-саҳифасигача шу ҳодисага бағишланиб, катта-катта ҳарфлар билан ёзилган, майда-чуйда тафсилотлар ва одам бўйи суратлар билан банддир... Ҳолбуки, Америкадаги ишсизларнинг 12 миллион боласи ҳар йили очликдан ўлади, бутун жаҳонда 10 миллионларча пролетар оналар ўлган ва ўлаётган болалари учун қон-қон йиғлайдилар, Хитойнинг очарчилик балосига гирифтор бўлган вилоятларидаги кўчалар, шаҳарлар, қишлоқлар болаларнинг ўликлари билан лиқ тўла». Қайд этиш жоиз — совет газеталари, хусусан, «Қизил Ўзбекистон» АҚШдаги бу «томоша»ни танқид қилиб, очлар ҳақида қайғураётган бир вақтда Совет Украинаси ва Қозоғистонида минглаб, миллионлаб одамлар очликдан қирилаётган эди.

    60 йил аввал. 12 апрель, пайшанба

    Бир йил аввал Юрий Гагарин космосга парвоз қилган илк инсонга айланган. Шу боис газеталарнинг 1962 йил 12 апрель сонидаги бош мавзу — космонавтика. Камига, бир кун аввал СССРнинг раҳбариятининг 12 апрелни Космонавтика куни сифатида нишонлаш тўғрисидаги фармони эълон қилинган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 апрель сонидан лавҳа

    М.Худойқулов имзоси билан эълон қилинган хабарда таъкидланишича, «Ўзбекистон ССР Давлат бадиий адабиёт нашриёти биринчи совет космонавти Юрий Гагариннинг космос сафарига бағишлаб ‘Келажакка парвоз’ шеърий тўпламини нашр этган». Бу китобдан ўзбек шоирларининг шеърлари ўрин олган. Шоир Султон Қолбекнинг «Халқим қудрати» номли шеъри, афтидан, ўша тўпламга киритилган шеърлардан бири; унда, жумладан, шундай сатрлар бор: «Лол қолдириб бизлар оламни бутун, Ҳатто Ойга босдик бир қадам бугун». Шеърдаги бу сўзлар изоҳини газета муқовасидаги «Космонавтика куни» сарлавҳали мақоладан топиш мумкин:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 апрель сонидан лавҳа

    «Халқимиз ва партиямизнинг асл фарзандлари Юрий Гагарин ва Герман Титовнинг афсонавий космос сафари… совет ҳукуматининг фан, техника, маданиятни узлуксиз ривожлантириш тўғрисида тинмай қилаётган ғамхўрликлари самараси бўлди. Натижада Совет Иттифоқи биринчи бўлиб планеталараро баллистик ракета учирди, биринчи бўлиб Ернинг сунъий йўлдошини парвоз қилдирди, биринчи бўлиб Ойга космик кема юборди, Қуёшнинг биринчи сунъий йўлдошини вужудга келтирди, Венера сари космик кема учирди. Биринчи совет Ер сунъий йўлдоши учирилганидан тўрт йил ҳам ўтмаёқ, совет кишилари космосга зафарли парвоз қилдилар».

    «Навбат — сайёраларга!» сарлавҳаси остида берилган Тошкент астрономия обсерваторияси ходими Абдусалом Латипов билан бўлган қисқа суҳбат ҳам эътиборга молик. «Империалистлар Америка техникасини кўкларга кўтариб мақташарди. Аммо улар биздан қарийб бир йилдан кейингина инсонни космик фазога учиришди… Космик фазони ўзлаштириш соҳасидаги эндиги бутун куч ва инсоният фақат Ер атрофидагина эмас, балки Қуёш системасидаги бошқа сайёраларга — Ойга, Венерага, Марсга учишга қаратилган. Бу мусобақада ҳам совет фани ва техникасининг олдинги маррани эгаллашига шубҳа йўқ», — дейди олим.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 апрель сонидан лавҳа

    Орадан 60 йил ўтиб, қайси мамлакат фани қаерда-ю, инсоният космосда қаергача етиб бора олди — бунга бугунги замондошлар яхши гувоҳ. Шуни ҳам унутмаслик керакки, бу суҳбат совет пропаганда нашрида эълон қилинган.

    Газетанинг бу сонида анъанавий мавзулар — чигит экиш кампаниясининг бориши ва чет эл хабарларига ҳам ҳар доимгидек кенг ўрин ажратилган. Чигит экиш қайси ҳудудда қандай бораётганига доир жадвал эътиборга молик — унда фақат 8 та ҳудудий бирлик кўрсатилган: жадвалда Наманган (1960 йили Андижон ва Фарғона вилоятларига қўшиб юборилган ва 1967 йили қайта тикланган), Қашқадарё (1960 йили Сурхондарё вилоятига қўшиб юборилган ва 1964 йилда қайта тикланган), Навоий (бу вилоят илк бор 1982 йилда ташкил этилган), Сирдарё (бу вилоят 1963 йилда ташкил этилган) ва Жиззах (бу вилоят 1973 йилда ташкил этилган) каби ҳудудлар йўқ.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 апрель сонидан лавҳам

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 апрель сонидан лавҳам

    «Турсуной Охунова бригадаси чигит экишни тугаллади» сарлавҳали хабарга кўра, Чиноздаги бу қаҳрамон механизатор аёл ишлайдиган колхозда «95 процент ердаги ҳосил машинада терилади. Турсуной Охунова бу йил камида 300 тонна пахтани машинада териб бермоқчи. Шу йўл билан бир центнер пахта етиштиришга 8 сўм 50 тийин сарфланади». Чиноздан минг километр узоқдаги Урганч туманида ҳам тахминан шундай манзара: «(Қўшкўпир районидаги Охунбобоев номли) илғор колхозда ўтган йили 360 гектар ердаги ҳосил машинада териб олинган эди. Бу йил 500 гектар майдон машина теримига ажратилди».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 апрель сонидан лавҳа

    Газетада эълон қилинган хориж хабарлари орасида эътиборга молиги — Фрайбург маъмурий суди Германия собиқ рейхсканцлери Франц фон Папенга Германия император армиясининг майори пенсиясини тўлаш ҳақида қарор чиқаргани ҳақидаги «ТАСС» ахборотидир. Унда фон Папен «Гитлернинг ҳокимият тепасига келиши учун йўл очиб берган» «ҳарбий жиноятчи» дея таърифланади.

    30 йил аввал. 12 апрель, якшанба

    Газеталарнинг якшанба ва душанба сонлари ҳам бўлиши бундан 90 ё 60 йил илгари Ўзбекистон учун ҳам одатий, табиий бир ҳол эди. Аммо 1980 йиллар охири — 1990 йиллар бошига келиб, мамлакатда газеталарнинг дастлаб якшанба, кейинчалик душанба сонларини чоп этиш анъанаси йўқолди. Якшанбага тўғри келган 1992 йилнинг 12 апрели ҳам истисно эмас.
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    12.04.2022, 07:30   Изоҳ (0)   29238
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    Дунё | 10 май, 15:00

    Юзга нафис ялтираш берувчи хайлайтерни тўғри қўллашнинг 5 усули

    Лайфстайл | 10 май, 14:40

    Солиқ мобил иловасида салкам 11 млн одам рўйхатдан ўтгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 14:15

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон Met Gala балига 18 қиротли олтиндан ясалган ҳасса билан ташриф буюрди

    Лайфстайл | 10 май, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.