Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтингини янгилади. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди. 

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Марказ тадқиқотида банклар икки гуруҳга бўлинган — катта ва кичик. Рейтинг ушбу гуруҳларнинг ҳар бири учун алоҳида-алоҳида тузилган. Шу билан бирга, кичик банклар гуруҳига фақат Тошкент шаҳрида (ёки фақат битта вилоятда) фаолият юритувчи банклар киради.

2022 йилнинг 1-чорагида катта банклар ўртасида «Капитал банк» биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринда «Tраст банк» қайд этилган бўлса, учинчи ўринда «Ипотека банк» бўлди. 

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Кичик банклар бўйича биринчи ўринда «Давр банк», иккинчи ўринда «Зираат банк» ва учинчи ўринда «Пойтахт банк» қайд этилган. 

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Аввалроқ Ўзбекистоннинг энг даромадли банклари рўйхати маълум қилинган эди. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар