Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Уруш 38 кундан бери давом этмоқда. Киев вилоятидан Россия қўшинлари чиқиб кетгандан сўнг кўчаларда ўнлаб тинч аҳолининг жасадлари қолган – уларнинг баъзилари қўллари боғланган ҳолда топилган. Human Rights Watch ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, Буча шаҳрида камида битта судсиз қатл ҳолати қайд этилган. Мариупол электр, сув ва газсиз қолмоқда. Ирпен аҳолиси ўрмонга дафн этилмоқда. Россия билан музокараларда Украина делегациясига раҳбарлик қилувчи Давид Арахамиянинг маълум қилишича, Россия Киевнинг тинч йўл билан тартибга солиш лойиҳасини оғзаки қабул қилди – Қрим бўйича таклиф бундан мустасно. Meduza 2 апрель куни уруш зонасидан олинган асосий фотосуратларни жамлади.

Дунёдаги энг катта самолёт Ан-225 «Мрия» ёнида турган украиналик аскар. «Мрия» урушнинг дастлабки кунларида рус қўшинлари томонидан йўқ қилинганди. Киев вилояти, Гостомел посёлкаси.

Фото: Reuters

Киев вилоятининг Ирпен шаҳрига кираверишдаги вайрон бўлган кўприк.

Фото: EPA

Харьков аҳолиси бузилган турар жой биноси ёнида.

Фото: AFP

Буча шаҳридаги кўчада одамларнинг жасади. Бу ерда ва Киев вилоятининг бошқа аҳоли пунктларида рус қўшинлари олиб чиқиб кетилгандан сўнг, кўплаб жасадлар топилган. Украина расмийлари ва оммавий ахборот воситаларига кўра, булар —  россиялик ҳарбийлар томонидан ўлдирилган тинч фуқаролар.

Украиналик полициячи рус ҳарбий техникаси вайроналари ёнидан ўтмоқда. Киев ғарбидаги Дмитровка қишлоғи. Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр Киев вилоятида Россия қўшинлари қолмаганини айтди.

Украина аскарлари ишдан чиқарилган машина ёнидан танк ҳайдаб ўтмоқда. Киев вилояти.

Фото: AP Photo

Ўққа тутилиб, вайрон бўлган уй ёнидан ўтаётган мариуполликлар. Шаҳарда жанглар ҳамон давом этмоқда. Одамлар электр, сув ва газсиз қолган.

Фото: «ТАСС»

Луганск вилоятининг Рубижной шаҳрида гуманитар ёрдам тарқатиш жараёни.

Танк босиб кетган машина. Киев яқинидаги Дмитровка қишлоғи.

Танк босиб кетган машина. Киев яқинидаги Дмитровка қишлоғи.
Фото: EPA

Киевдан 40 километр узоқликдаги Ясногородка қишлоғида вайрон қилинган қўриқхонада юрган туяқуш. Ясногоркадаги экопарк киевликлар учун севимли жойлардан бири эди.

Фронт чизиғидан унчалик узоқ бўлмаган Харьков яқинидаги Чугуев шаҳри касалхонасида ётган ярадорлар. Харьков бир ойдан кўпроқ вақт давомида шиддат билан ўққа тутилди.

Ирпен ўрмонидаги хочлар. Бу ерда Киев вилоятидаги шаҳар учун жангларда ҳалок бўлган тинч аҳоли дафн этилган.

Ирпен ўрмонидаги хочлар. Бу ерда Киев вилоятидаги шаҳар учун жангларда ҳалок бўлган тинч аҳоли дафн этилган.
Фото: AP Photo

Киев яқинидаги трассада жасад ва ёниб кетган машиналар.

Киев яқинидаги трассада жасад ва ёниб кетган машиналар.
Фото: Reuters

Ирпенда тўп билан ўйнаётган украиналик аскарлар.

Ирпенда тўп билан ўйнаётган украиналик аскарлар.
Фото: AP Photo

Украиналик аскарлар вайрон қилинган рус танки ёнида суратга тушмоқда. Буча, Киев вилояти.

Украиналик аскарлар вайрон қилинган рус танки ёнида суратга тушмоқда. Буча, Киев вилояти.
Фото: Reuters

Киев вилояти, Козаровичий қишлоғидаги кўчада Украина байроғи.

Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live

Изоҳ
Асосий янгиликлар