Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Миср терма жамоаси бош мураббийи Кайруш Кейрушни ўз лавозимини тарк этишини эълон қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Миср ЖЧ—2022 саралаш босқичида Сенегалга имкониятни бой берганидан сўнг, мундиал йўлланмасидан маҳрум бўлди.

Орзу амалга ошмади. Биз қўлимиздан келган барча нарсани қилишга уриндик, аммо бу етарли бўлмади. Терма жамоа мураббийи бўлиб ишлаш шарафига муносиб кўргани учун Миср футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдираман. Барча футболчилар ва ходимларга раҳмат. Сиз менинг қалбимда абадий қоласиз.

Бундай фидойи ва қобилиятли мутахассислар, ажойиб дўстлар билан ишлаш, улардан ёрдам олиш мен учун шараф. Сизларсиз ҳаётимда ҳеч нарса содир бўлмасди. Сизлар билан фахрланаман, дўстлар.

Мисрлик мухлисларга энг яхши тилакларим ва миннатдорчилигимни билдираман.

Карлуш Кейруш, Миср терма жамоаси бош мураббийи

Кейруш 2021 йил сентябрь ойидан буён Миср терма жамоасини бошқариб келаётган эди. Мутахассис қўл остида жамоа Африка Кубоги финалига қадар етиб борган ва Сенегалга мағлуб бўлганди.

Кейруш мураббийлик фаолияти давомида Мисрдан ташқари Эрон, Колумбия, ЖАР, БАА ҳамда Португалия каби терма жамоаларда ҳам ишлаган. Шунингдек, «Реал Мадрид», «Манчестер Юнайтед» (ёрдамчи мураббий), «Нагоя Грампус» ва «Спортинг» сингари клубларда фаолият юритган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь