Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Навруз Cup—2022 мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхати маълум бўлди.

25-29 март кунлари Намангандаги «Марказий» стадионида Навруз Cup—2022 халқаро ўртоқлик мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоасидан ташқари Уганда, Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари иштирок этади.

Фото: ЎФА

Фото: ЎФА

Дарвозабонлар: Валижон Раҳимов («ОКМК»), Ўткир Юсупов («Навбаҳор»), Умиджон Эргашев («Насаф»);

Ҳимоячилар: Фаррух Сайфиев («Пахтакор»), Умарбек Эшмуродов («Насаф»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»), Дилшод Саитов («Насаф»), Акром Комилов («ОКМК»), Шерзод Насруллаев («Насаф»), Исломжон Қобилов («Локомотив»), Абдулла Абдуллаев («ОКМК»), Ҳусниддин Алиқулов («Насаф»);

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков («Пахтакор»), Азиз Турғунбоев («Пахтакор»), Отабек Шукуров («Шаржа»), Ҳожимат Эркинов («Пахтакор»), Достонбек Ҳамдамов («Ас-Сайлия»), Ойбек Бозоров («Насаф»), Жалолиддин Машарипов («Ан-Наср»), Жавоҳир Сиддиков («Қўқон-1912»), Сардор Собирхўжаев («Пахтакор»);

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев («Тобол»), Шерзод Темиров («Персеполис»), Азизбек Амонов («Истиқлол»), Элдор Шомуродов («Рома»).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 27 январь куни Жанубий Суданни йирик ҳисобда мағлуб этганди, 23 январь куни «Ал-Ваҳда» жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Унга қадар терма жамоа 2021 йилнинг сентябрь ойида Швецияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Октябрь ойидаги ўртоқлик учрашувларида Малайзия (5:1) устидан ғалаба қозониб, Иорданияга қарши ўйинда (0:3) енгилди. Ноябрь ойида эса Грузияга кичик ҳисобда (0:1) мағлуб бўлди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид тақдимот билан танишди (фото)
Маданият
Томошабинлар меҳрига сазовор бўлган энг гўзал турк актрисалари (фото)
Маҳаллий
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди