Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида (+90,7 кг) ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов (10-0, 10 КО) 18 март, жума куни Дубайдаги жанг кечасида рингга кўтарилди.
Probellum Дубаи мусобақасида ўзбекистонлик боксчига Польша вакили Камил Соколовски (11-26, 4 КО) рақиблик қилди. Баҳодирнинг устунлигида ўтган баҳс 5-раундда ўз ниҳоясига етди. Жалолов кетма-кет кучли зарбалар йўллаб, рақибини нокаутга учратди.
Қайд этиш керак, мазкур жанг 8 раундга мўлжалланган эди. Жанг видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — кўриш.
Жалолов профессионал боксдаги бундан аввалги жангини декабрь ойида колумбиялик Хулио Цезарь Калименога қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ нокаут билан ғалаба қозонганди. Камил Соколовскининг сўнгги жанги 2022 йил 5 февраль куни швециялик Отто Валлинга қарши бўлиб ўтган. Польшалик боксчи рақибига имкониятни бой берган.
Маълумот учун, Баҳодир шу вақтгача проф боксда 9 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида нокаут эвазига ғалаба қозонган. Аввалроқ унинг Probellum компанияси билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)