Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Қурилиш вазирлиги масъуллари президент фармонлари ижроси юзасидан маълумот тақдим этди.

Қайд этилишича, қурилиш ишларида кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа, бозор инфратузилмаси ва муҳандислик объектларини жойлаштириш бўйича бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилган. Дастур доирасида 21 минг 312 та хонадонли 619 та уй, 18 та мактаб, 24 та боғча, 15 та оилавий поликлиникаларни қуриш режалаштирилган.

Уй-жойларнинг тан нархини камайтириш мақсадида қурилиш ташкилотларига цемент, металл маҳсулотларини арзонлаштирилган нархларда берилиши бўйича имтиёзлар яратилган. Шу билан бирга, мазкур уй-жойларни қурилиши учун хорижий давлатлардан қурилиш техникаларини олиб кирилишида божхона тўловларидан озод қилинган.

Шунингдек, кўп қаватли турар жойларнинг ертўла қисмини фойдали майдонга айлантириш юзасидан республикада амалда бўлган шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан манфаатдор вазирлик ва идораларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқилган.

Жумладан, бош лойиҳа институтлари томонидан 5,7,9,12 ва 16 қаватли турар жой биноларининг ярим ертўла қисмида яшаш хонадонларини жойлаштириш бўйича намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ, барча турдаги уй-жойлар лойиҳаларида замонавий энергия тежамкор қурилиш материалларидан кенг миқёсда фойдаланиш назарда тутилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар