• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ёдгор Саъдиев, Рихситилла Абдуллаев, Йигитали Мамажонов ва ҳамкасбига куёв бўлган бошқа санъаткорлар (фото)

    Ўзбек санъат соҳасида касбдош қайнота-куёвлар, қайнона-келинлар, божалар, қисқаси, қуда-андалар кўпчиликни ташкил этади. «Дарё» ҳамкасбининг қизига уйланган таниқли санъаткорларни бир саҳифага жамлади.

    Ёдгор Саъдиев

    Фото: Instagram

    Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев устози, халқ артисти Амин Турдиевнинг Зайлихон исмли қизига уйланган. 2015 йилда вафот этган Зайлихон Саъдиева санъатшунос олима сифатида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида фаолият юритган. Жуфтликдан икки фарзанд: Ҳабибулла ва Мунисхон дунёга келган.

    Ёдгор Саъдиев ва марҳум рафиқаси Зайлихон Саъдиева

    Ёдгор Саъдиев ва марҳум рафиқаси Зайлихон Саъдиева
    Фото: Instagram

    76 ёшли Ёдгор Саъдиев бир нечта набираларининг бобоси. У бугунги кунда ўзбек миллий академик драма театрига раҳбарлик қилмоқда.

    Валижон Шамсиев

    Фото: Instagram

    Сўз устаси ва актёр Валижон Шамсиев Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комиловнинг қизи Дилфузахонга уйланган. Уларнинг олти нафар фарзанди бўлиб, қизлари Лайли ҳам санъат йўлини танлади. У айни пайтда Лайли ва Мажнун жуфтлигида хонанда сифатида ижод қиляпти.

    Фатҳулла Масъудов

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, марҳум ижодкор Фатҳулла Масъудов устоз санъаткорлар Гулчеҳра ва Лутфулла Саъдуллаевнинг Гулираъно исмли қизига уйланган. Жуфтликдан уч фарзанд туғилган.

    Фото: Instagram / @gulimasudova

    Қизлари Гулноза тиббиёт соҳасида фаолият юритади. Тўнғич ўғиллари Улуғбек (Ҳабибуллоҳ) бир неча йилдан буён кичик тадбиркорлик билан шуғулланади. Абдуллоҳ эса Ўзбек Миллий академик драма театри актёри сифатида ижод қилади.

    Йигитали Мамажонов

    Актёр Йигитали Мамажонов ҳам Саъдуллаевлар хонадонига куёв бўлган. У 2018 йилда актриса Муқаддас Саъдуллаева билан оила қурган.

    Фото: Instagram

    Бу Йигиталининг учинчи, Муқаддаснинг иккинчи турмуши бўлиб, улар ҳозирда уч фарзандни тарбияламоқда.

    Рихситилла Абдуллаев

    Таниқли театр ва кино актёр, бошловчи Рихситилла Абдуллаев ҳам ўз ҳамкасбининг куёви ҳисобланади. У 2002 йилнинг сентябрида Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедовнинг Нодирахон исмли қизи билан оила қурган.

    Фото: Instagram

    Жуфтликнинг Тожираҳмон, Аслзода, Моҳизода исмли бир ўғил ва икки қизи бор.

    Баҳриддин Зуҳриддинов

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова қизи Моҳибонуни хонанда Баҳриддин Зуҳриддиновга турмушга узатган.

    Фото: Instagram

    «Ижодимда ҳам, бизнес соҳамда ҳам қайнонамнинг ҳеч қандай даҳли йўқ. Ҳаммасини оиламиз билан қилганмиз. Қайнонамгача бўлган вақтда ҳам Баҳриддин Зуҳриддинов бўлиб танилганман. Қайнонам маслаҳат бериб туриши мумкин. Лекин ҳеч қандай моддий ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш бўлмаган. Ижод, бизнес тарафлама ҳеч қандай дахли йўқ. Ҳаммаси ўзимнинг меҳнатим», — дейди қўшиқчи.

    2014 йилда никоҳ қурган жуфтлик бугунги кунда уч фарзанднинг ота-онасидир.

    Жаҳонгир Тешабоев

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова ҳам ўз ҳамкасбини куёв қилган. У ёлғиз қизи Моҳларойимни ёш актёр Жаҳонгир Тешабоевга турмушга берган.

    Фото: Instagram

    Жаҳонгир «Қадам» сериалидаги салбий роли билан томошабинлар эътиборига тушган. Уларнинг бир ёшли ўғиллари бор.

    Бахтиёр Юсупов

    Устоз санъаткорлар Шоҳида ва Маҳмуд Исмоилов уч нафар қизидан бирини актёр Бахтиёр Юсуповга узатган.

    Фото: Instagram

    Куёв қайнона-қайнотаси билан бир даргоҳ, ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритади.

    Миркамол Қорабоев

    24 йил аввал эфир юзини кўрган «Кўнгил кўчалари» сериалидаги Суқсур роли билан томошабинлар назарига тушган актриса Гўзал Файзиева ҳам қизини касбдошига узатган. Ҳозирда Ўзбек давлат драма театрида ишлаётган актрисанинг икки ўғил ва бир қиз фарзанди бор.

    Фото: Instagram

    Актрисанинг бир қатор фильм ва сериалларда суратга тушишга улгурган қизи Юлдуз Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг «Мендирман» клипида Жалолиддин Мангуберди ролини ижро этган ёш актёр Миркамол Қорабоевга турмушга чиққан.

    Мавзуга доир: Зарина Низомиддинованинг холаваччаси, Даврон Кабуловнинг божаси: Қариндош эканини кўпчилик билмайдиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    05.03.2022, 12:38   Изоҳ (0)   124651
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Баҳорги гардеробни янгилаймиз: Қиролича Летициянинг классик услубдаги кийимларда ҳам жозибали кўриниши сирлари (фото)

    05.03.2022, 10:55

    Instagram: Янги машинали бўлган Юлдуз Турдиева, Шоҳруххон ва Жаҳонгир Хўжаевнинг телефонлари алмашиб қолса нима бўлади? Соғлиғида муаммолар кузатилаётган Муниса Ри...

    04.03.2022, 21:55

    Азиз Раметовнинг 200 га яқин санъаткорларни жамлаган, узоқ кутилган дабдабали тўйидан репортаж (фото, видео)

    04.03.2022, 17:29

    Леди Гага, Роберт Де Ниро ва ўз ресторанига эга бошқа Голливуд юлдузлари (фото)

    04.03.2022, 14:39

    Полициячи Райан Рейнолдс, Бред Питт — ёлланма ишчи. Кутилмаган бахтли тасодиф туфайли машҳур бўлган Голливуд юлдузлари (фото)

    03.03.2022, 19:59

    «Сабабини ҳалигача билмайман». Алишер Узоқов Гулнора Каримова даврида бир неча йилга «запрет»га тушгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    03.03.2022, 13:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.