Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 мартда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,42 сўмга кўтарилиб, 10 900,25 сўмни ташкил қилди. Евро 10,50 сўмга кўтарилиб, 12 077,48 сўм бўлди. Рубль 6,69 сўмга пастлаб, 93,04 сўм бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси биринчи марта 10 900 сўмдан ошганди. Ҳисоб палатаси прогнозига кўра, 2022 йилда ушбу валюта курси 11 300 сўмгача кўтарилиши мумкин.