Самарқанд вилоятининг бешта туманида туман ҳокимларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари алмашди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Хусусан, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Исмаилов Дилшод Баҳриддинович Каттақўрғон тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимини тайинланган.IT-танлов ғолибига берилган эски ноутбук машмашаси ортидан ишдан олинган Нуробод туман ҳокими ўринбосарининг жойига Хўжамияров Сирожиддин Хушимович тайинланган.
Сирожиддин Хўжамияров тайинловга қадар Республика маънавият ва маърифат маркази Нуробод тумани бўлинмаси раҳбари вазифасида фаолият юритган.
Беш йилдан буён Ургут туманидаги 97-умумий ўрта таълим мактаби директор сифатида ишлаб келаётган Эшонқулов Асқар Матлабович Ургут тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланган.
Явқачева Нилуфар Маҳмудовна эса Иштихон тумани ҳокимининг айнан шу масалалар бўйича ўринбосарлигига тайинланган.
Шунингдек, Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарорига асосан Ҳайитов Ориф Болиқулович шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ориф Ҳайитов шу пайтгача Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори бўлиб ишлаган.
Самарқанд шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган Шаҳзод Эшонқулов вилоят маданият бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Вилоят маданият бошқармасига шу пайтгача бошлиқ бўлган Хўжақул Муҳаммадиевнинг қаерга ишга ўтганлиги номаълум.