Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан 3 март куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 2021 йил июлда Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилган эди. Бу галги ташрифда ушбу стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризма соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинади.
Учрашувда, шунингдек, халқаро ва минтақавий маслалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади. Музокаралар натижаси бўйича қўшма декларация ва қатор ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Покистоннинг The Express Tribune нашрининг ёзишича, бу Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланганидан буён ушбу давлатга илк ташрифи ҳисобланади ва у Ўзбекистон ва Покистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига тўғри келмоқда.
Lahore Herald нашрида таъкидланишича, бўлажак ташриф икки қардош давлатларни янада яқинлаштиради ҳамда икки томонлама ва минтақавий масалалардаги ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш борасидаги ишлар янада мустаҳкамланади.
Изоҳ (0)