Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида 3 та хорижий давлатдан қиймати 3,1 миллион долларга тенг 122 та электромобиль импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 70 тага ошган.

Январь ойида Ўзбекистон электромобилларни, асосан, Хитойдан импорт қилган — 119 та. Кейинги ўринларда Эстония (2 та) ва Германия (1 та) жойлашган.

Аввалроқ Ўзбекистонда электромобиль тармоғини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиши, «Ўзавтосаноат» электромобиль ишлаб чиқарувчи BYD компанияси билан ҳамкорлик қилиши хабар қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди