Туризм ва спорт яна алоҳида вазирликларга ажратилиши хабар қилинганди. Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан тайинловлар амалга оширди.
Қайд этилишича, президентнинг тегишли фармонлари билан Азиз Абдуҳакимов бош вазирнинг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири лавозимига, Адҳам Икрамов спортни ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди.
Бундан илгарироқ ушбу икки номзод Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Изоҳ (0)