Футбол бўйича Германия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган ўйинда «Бавария» 23 январь, якшанба куни «Ҳерта» билан баҳс юритди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 25-дақиқасида Корентин Толиссо ҳисобни очди. 45-дақиқада Томас Мюллер мюнхенликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 75-дақиқада Лерой Сане, 79-дақиқада Серж Гнабри гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 80-дақиқада «Ҳерта» сафида Эккеленкамп гол урди ва якуний ҳисобни ўрнатди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Бавария» очколари сонини 49 тага етказди ва биринчи ўринни мустаҳкамлади. «Ҳерта» эса 22 очко билан 13-ўринда қолди.

Бундеслига

20-тур баҳслари

23 январь, якшанба

«Ҳерта» – «Бавария» 1:4

Голлар: 0:1 – 25 Толиссо, 0:2 – 45 Мюллер, 0:3 – 75 Сане, 0:4 – 79 Гнабри, 1:4 – 80 Эккеленкамп.

«Ҳерта»: Шволов, Пекарик, Боята, Дардаи (Платтенхардт, 58), Гехтер, Миттельштедт (Аскасибар, 58), Дарида (Беркан, 58), Тузар, Сердар, Белфодил (Эккеленкамп, 80), Маолида (Ёветич, 69).

«Бавария»: Нойер, Зюле, Эрнандес (Упамекано, 80), Павар, Толиссо (Забитцер, 69), Киммих, Мюллер (Ваннер, 80), Левандовски, Гнабри (Мусиала, 80), Коман (Ричардс, 69), Сане.

Огоҳлантириш: Сердар (70).

«Лейпциг» – «Вольфсбург» 2:0

Голлар: 1:0 – 76 Орбан, 2:0 – 84 Гвардиол.