Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ФИФА «Бухоро» жамоасига трансфер тақиқи белгилади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Turkmenportal»

Фото: «Turkmenportal»

ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси «Бухоро» футбол клуби ва унинг собиқ дарвозабони туркманистонлик Раҳат Жапаров ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқариб, клубга футболчи олдидаги белгиланган қарздорликни тўлаш вазифасини юклаган.

2021 йилнинг декабрь ойида эса ФИФА қарор асосларини клубга юбориб, «Бухоро» футбол клуби зиммасидаги қарздорлик тўловини белгиланган муддатда тўлаши лозим эканини яна бир бор маълум қилган. Агар қарор чиққан санадан бошлаб, 45 кун муддат ичида молиявий мажбуриятлар бажарилиши таъминланмаса, клубга нисбатан миллий ва халқаро миқёсда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилиши билдирилган эди.

ФИФА мазкур қарор ижроси таъминланмагани боис «Бухоро» футбол клуби учун трансфер тақиқини кучга киритди. Эндиликда «Бухоро» Раҳат Жапаров билан боғлиқ низоли вазиятни ҳал этмагунча янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

Жапаров 2021 йилнинг 10 январь санасида эркин агент сифатида «Бухоро» билан шартнома имзолаган. 2021 йилнинг август ойида жамоани тарк этган. У жамоа сафида икки марта Ўзбекистон Кубоги мусобақасида майдонга тушган ва 3 та тўп ўтказиб юборган.

Аввалроқ ФИФА «Насаф» клуби ва франциялик футболчи Абделае Диаките ўртасидаги низоли вазият туфайли Қарши жамоасига трансфер тақиқини қўйганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан boxабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди