Шаурма оилада, айниқса, ёшларнинг севимли таоми ҳисобланади. Егуликни уй шароитида ҳам тайёрлаш мумкин.

Фото: «1000.мену»

Керакли маҳсулотлар:

  • товуқ филеси – 3 дона;
  • лаваш хамири – 300 г;
  • помидор – 1 дона;
  • пишлоқ – 200 г;
  • сметана – 3 ош қошиқ;
  • саримсоқ – 2 бўлак;
  • ўсимлик ёғи – 2 ош қошиқ;
  • зираворлар, кўкатлар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Лаваш хамирлари дастлаб конверт шаклида товада икки томони қизаргунга қадар қовурилади.
  2. Сўнгра совитишга қўйилади.
  3. Товуқ филеси бўлакларга бўлиниб, зираворлар солинади ва товада 3-5 дақиқа давомида қовурилади.
  4. Помидолар ҳам ўртача катталикда тўғралади.
  5. Пиёз майда тўғралиб, ўсимлик ёғида қовурилади.
  6. Пишлоқ эса қирғичдан ўтказилади.
  7. Соус учун саримсоқ қирғичдан ўтказилади, кўкат билан сметанага солинади ва яхшилаб аралаштирилади.
  8. Барча маҳсулотлар аралаштирилиб, начинка тахминан 2 ош қошиқдан лаваш хамири ичига солинади.

Ёқимли иштаҳа!