• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон 2022 йил қандай халқаро тадбирларга мезбонлик қилиши маълум бўлди

    Ўзбекистонда 2022 йилда бир қатор муҳим халқаро учрашув ва тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда Anadolu ахборот агентлиги.

    Қайд этилишича, Ўзбекистонда Туркий давлатлар ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитлари, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг биринчи минтақалараро форуми бўлиб ўтади.

    Туркий давлатлар ташкилоти

    Туркий давлатлар ташкилотининг (собиқ Туркий кенгаш) биринчи саммити 2022 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Саммитда ташкилотни институционализация қилиш, иштирокчи давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича қатор қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

    Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ҳисобланади. Венгрия ва Туркманистон эса тузилмада кузатувчи мақомига эга.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2022 йилда Туркий давлатлар саноат ҳафталиги ўтказилади

    Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

    Жорий йилда Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитига мезбонлик қилади. Тадбир ёз ойларида тар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Саммит Эрон 2021 йил сентябрида ташкилотга тўлақонли иштирокчи сифатида қўшилганидан бери биринчиси бўлади.

    ШҲТга аъзо давлатлар: Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон, Ҳиндистон ва Эрон. Афғонистон, Мўғулистон ва Беларусь ташкилотда кузатувчи, Туркия эса мулоқот бўйича ҳамкор сифатида иштирок этади.

    Саммитда ташкилотга аъзо кўплаб давлатлар билан умумий чегарага эга Афғонистондаги вазият ҳар томонлама муҳокама қилинади ва муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

    Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги

    2022 йилда Ўзбекистонда, шунингдек, МДҲга аъзо давлатларнинг биринчи минтақалараро форуми бўлиб ўтади. Форумда аъзо давлатларнинг турли минтақа ва вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

    Ўзбекистонлик журналист Абдували Сайбназаровнинг «Anadolu» нашрига айтишича, 2022 йилда мамлакатда бўлиб ўтадиган учрашувлар Ўзбекистон дунёга очилгани ва халқаро майдонда фаолроқ рол ўйнай бошлаганининг кўрсаткичи ҳисобланади.

    «Жорий йилда Ўзбекистонда ШҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти каби тузилмаларнинг саммитлари ўтказилиши Марказий Осиё давлатининг халқаро майдондаги нуфузини оширади», — дея қўшимча қилган журналист.

    Эслатиб ўтамиз, ШҲТга 2021—2022 йилларда раислик қилиш расман Ўзбекистонга ўтган.

    Бундан ташқари, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига раислик қилиш ҳам Ўзбекистонга ўтган. Мамлакат ИҲТнинг 2022 йилдаги саммитига мезбонлик қилади.

    04.01.2022, 23:13   Изоҳ (0)   24910
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода 270 мегаваттлик ИЭС ишга туширилди

    04.01.2022, 22:30

    Наманганда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti’да ёнғин чиқди (видео)

    04.01.2022, 21:58

    Бухорода маст ота ўзига танбеҳ берган 18 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирди

    04.01.2022, 21:15

    Ўзбекистон 2021 йилнинг 11 ойида хорижга 3,7 млн долларлик мебель экспорт қилган

    04.01.2022, 20:57

    Бухорода 2021 йилда бюджетга туризм орқали 500 млрд сўм тушум келиб тушди

    04.01.2022, 20:42

    Академик Сайдиаҳрол Тўхтаев 79 ёшида вафот этди

    04.01.2022, 20:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга телефон импорти сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 19 июл, 12:50

    Кайфиятингизни кўтариб, ҳаётга қизиқиш уйғотадиган 7 та фильм

    Кино | 19 июл, 12:26

    “Манчестер Сити” Винисиус учун курашга кирди

    Спорт | 19 июл, 11:59

    Chevrolet янгиланган Tracker кроссоверини ишлаб чиқаришни бошлади

    Авто | 19 июл, 11:55

    Бакалавр ва магистрлар учун давлат грантлари сони оширилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:46

    Трамп “Эпштейн иши” бўйича барча махфий материалларни ошкор қилишни буюрди

    Дунё | 19 июл, 11:35

    Фото: Наманган далаларида пахта очилди (фото)

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:15

    Шов-шувли жанжаллар туфайли карьерасини ўз қўли билан барбод қилган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 19 июл, 10:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.