Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь—ноябрь ойларида 1 миллион тоннадан ортиқ бензин ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистонда январь—октябрь ойларида 902,7 минг тонна бензин ишлаб чиқарилганди. Бундан келиб чиқадики, ноябрь ойида камида 97,3 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган. Бу орқали ноябрь ойи 2021 йилда энг кўп бензин ишлаб чиқарилган ойлардан бири бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда энг кўп автомобиль бензини март ойида ишлаб чиқарилган — 106 минг тонна. Энг кам бензин эса апрель ойи ҳиссасига тўғри келади — 77,3 минг тонна.

Бундан ташқари, Давлат статистика қўмитаси айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ҳам маълум қилган:

  • кўмир — 4 миллион 639 минг тонна;
  • нефть — 708,3 минг тонна;
  • газ конденсати — 1 миллион 200 минг тонна;
  • енгил автомобиль — 199 минг 526 дона;
  • автобус — 847 дона;
  • юк автомобиллари — 3 минг 632 дона;
  • трактор — 213 дона;
  • автомобиль двигателлари — 135 минг дона.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди