Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дунёдаги илғор корхоналар, давлат идоралари ва ташкилотларнинг сифат бошқаруви соҳасидаги ютуқларини этироф этиш ва тақдирлашга бағишланган Европа сифат тадқиқотлари жамиятининг халқаро конвенциясида «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» аксионерлик жамияти («Ўзмиллийбанк» АЖ) амалга оширилган ишлар сифати ва Ўзбекистон аҳолисига тақдим этилаётган хизматлар учун Quality Achievements Award 2021 мукофотини қўлга киритди.

2021 йилнинг 11 декабрь куни Дубай шаҳрида (БАА) Европа сифат тадқиқотлари жамиятининг ҳажми ва географик жойлашувидан қатъи назар ташкилотларда сифат даражасини оширишга хизмат қилувчи Quality Achievements Award 2021 совриндорларининг расмий тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда етакчи Европа мамлакатлари — АҚШ, Канада, Япония, Австралия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Хитой, БАА, Малайзия, Сингапур, Россия, Саудия Арабистони, Қатар, ЖАР каби 100 дан ортиқ давлатларнинг ташкилотлари иштирок этди. Ўзбекистон давлат ташкилотлари орасида «Ўзмиллийбанк» АЖ мазкур мукофотга лойиқ деб топилди.

Европа сифат тадқиқотлари жамиятининг аъзолари ҳамда экспертлари томонидан «Ўзмиллийбанк» АЖнинг бизнес фаолият юритишдаги илғор тажрибаси, мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва Ўзбекистон банк секторидаги муҳим роли алоҳида таъкидланди. Шунингдек, хорижий ташкилот экспертлари ва мутахассислари ESQR Quality Performance Model сифат моделига асосланган қиймат тизимини амалга ошириш ва қўллашни назарда тутувчи банк фаолияти трансформациясини ҳам алоҳида таъкидладилар.

Маълумот ўрнида

Европа сифат тадқиқотлари жамияти Швейцария ташкилоти бўлиб, у компаниялар, давлат ташкилотларида тақдим этилаётган хизматлар сифати, шунингдек, илғор бизнес ғоялари, технологик инновациялар, сифат соҳасидаги ютуқларни эътироф этиш бўйича нуфузли мукофотларни топширади.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов