• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон марказий телеканалларидаги «Ахборот»дан бошқа информацион дастурлар куннинг асосий воқеаси — Деновдаги портлашни қандай ёритди?

    Давоми: Деновдаги портлашнинг сабаби маълум қилинди

    Ўзбекистонда 7 декабрнинг энг асосий ҳодисаси — Деновдаги портлаш. «Indenim» (собиқ «Юбилейний») савдо мажмуасида юз берган жуда кучли портлаш оқибатида камида 9 киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган, савдо мажмуаси вайроналари остидан эса ҳозиргача икки кишининг жасади топилган. Бундан ташқари, мажмуа яқинидаги бошқа маъмурий ва турар жой биноларига жиддий шикаст етган. Шу қадар катта ҳодисаки, ҳали кун ёришмай бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси тузилиб, Сурхондарёга сафарбар қилинган.

    Мавзуга доир: «Қонга беланган бир аёл ва эркак бақириб ёрдам сўрарди». Деновдаги даҳшатли портлаш жойидан репортаж

    Умуммиллий байрам — Конституция куни арафасида юз берган машъум воқеани Ўзбекистоннинг марказий телеканалларидаги информацион дастурлар қандай ёритди? «Дарё» уларнинг барини кузатиб чиқди.

    «Миллий» телеканали, «Миллар» информацион дастури

    Кадр: «Миллий» телеканали

    Кадр: «Миллий» телеканали
    Деновдаги портлаш ҳақида «Миллий» телеканалининг «Миллар» информацион дастурида соат 16:30 да ахборот берилди. Бир дақиқадан кўпроқ давом этган лавҳа Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати томонидан кун давомида берилган ахборотларни такрорлайди, холос (унда ҳатто портлаш ҳам «фе-ве-веча»сига «чақнаш» дейилган).

    «Ёшлар» телеканали, «Янги Давр» информацион дастури

    Кадр: «Ёшлар» телеканали

    Кадр: «Ёшлар» телеканали
    «Янги Давр»нинг 19:00 даги сонида Деновдаги ҳодиса куннинг энг муҳим иккинчи ҳодисаси сифатида тақдим этилди. Салкам 90 сониялик лавҳа ФВВ эълон қилган ахборотларнинг такрори бўлди, дейиш мумкин. Фарқли жиҳати, ФВВ ахборотларининг ярмини «Давр» бошловчилари ўқиб берган, қолган ярмини «Давр» студияси билан «телефон орқали боғланган» ФВВ матбуот котиби Мурод Содиқов ўқиб эшиттирди.

    «Менинг Юртим» телеканали, «Марказий студия» информацион дастури

    Кадр: «Менинг юртим» телеканали

    Кадр: «Менинг юртим» телеканали
    «Марказий студия»нинг соат 19:00 даги эфирида Деновдаги ҳодиса тўртинчи хабар сифатида берилди ва бошловчилар кун давомида ФВВ берган ахборотга айтарли қўшимча қила олмади. Улар «шу манзилда бўлиб турган манбалар»га таяниб «қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани»ни таъкидлаб, воқеанинг батафсил тафсилотлари билан «Марказий студия»нинг эртанги (8 декабрдаги) сонида танишиш мумкинлигини эслатиб ўтди.

    «Зўр-ТВ» телеканали, «Бу кун» информацион дастури

    Кадр: «Зўр-ТВ» телеканали

    Кадр: «Зўр-ТВ» телеканали

    «Бу куни» соат 20:00 даги ҳисобот эфирида Деновдаги портлашни куннинг энг асосий ҳодисаси сифатида биринчи хабар қилиб берди, аммо бу 85 сониялик лавҳа ФВВнинг кун давомида берган қисқа ахборотлари жамланмаси бўлди, холос.

    «Севимли» телеканали, «Замон» информацион дастури

    «Замон»нинг 12:00 даги эфирида Деновдаги портлаш биринчи хабар сифатида берилди ва у 65 сониялик лавҳа, табиийки, ФВВ ахборотининг такрори эди. 20:00 даги ҳисобот эфирида портлаш ҳақидаги лавҳа навбатда тўртинчи бўлди, аммо давомийлиги ва батафсиллиги билан бошқалардан ажралиб туради. Қуйида уч дақиқа-ю 34 сония давом этган лавҳа стенограммаси билан тўлиқ танишиш мумкин (дарвоқе, замончилар портлашни расмийчасига «чақнаш» деб эмас, оддийчасига «портлаш» деб атаган).

    «Сурхондарё вилоятида бугун тонгда содир бўлган нохуш ҳодиса жамоатчилик диққат марказида бўлиб турибди. ФВВнинг хабар беришича, 7 декабрь куни соат 03:57 ларда Денов шаҳрида жойлашган икки қаватли ‘Indenim’ савдо мажмуаси биносида портлаш юзага келди. Аниқланишича, портлаш натижасида савдо мажмуаси биноси деворлари қулаб тушган ва ёнғин содир бўлган. Ёнғин қутқарув бўлинмалари соат 04:02 да етиб борган ва ёнғинни соат 04:25 да ўчирган. Ҳодиса жойига бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси етиб борган. Вайроналар остида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилганда, икки кишининг жасади топилган. Мухбиримиз Собит Қайнаров воқеа содир бўлган жойга борди ва тафсилотларни ўрганди.

    Бугун, яъни 7 декабрь куни соат тонгги 4:00 лар атрофида Денов шаҳрининг қоқ марказида жойлашган ‘Indenim’ савдо мажмуаси биносида чақнаш содир бўлган. Оқибатда, кўриб турганларингиздек, савдо марказидан умуман асар ҳам қолмаган. Гап шундаки, бугун соат 4:00 лар атрофида Денов шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган ‘Indenim’ савдо марказида портлаш содир бўлди. Оқибатда икки қаватдан иборат йирик мажмуанинг деворлари қулаб тушган ва буткул вайрон бўлган. Чақнаш бир километр рadiusда жойлашган кўплаб корхона, ташкилот ва муассасаларга ҳам жиддий зарар етказган. Атроф шиша ва турли буюмларнинг синиқлари, қулаб тушган девор парчалари билан тўлган. Маълум бўлишича, ёнғин қутқарув бўлинмалари соат 04:02 да мажмуага етиб борган ва соат 04:25 да ёнғин бартараф этилган. ФВВ маълумотига қараганда, портлаш оқибатидаги вайроналар остидан иккинчи ҳалок бўлган фуқаро топилган. Жароҳат олганлар эса шифохонага ётқизилган.

    Кадр: «Севимли» телеканали

    Кадр: «Севимли» телеканали

    Ўрганишларимиз давомида Денов тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлимида бўлдик. Шифокорнинг таъкидлашича, мазкур ҳодиса оқибатида жароҳат олган 8 нафар фуқаро олиб келинган. ‘Бугун ушбу ҳодиса сабабли шошилинч тиббий ёрдам бўлимига 8 нафар фуқаро олиб келинди. Уларнинг биттасининг аҳволи қониқарли бўлганлиги сабабли биринчи ёрдамдан кейин ўзининг яшаш жойига кетди. 7 нафар фуқаро ётқизилди. Бир нафар фуқаро оғир тан жароҳати бўлганлиги туфайли операция муолажаси ўтказилди. Операциядан кейин аҳволи ҳозир қониқарли, ҳушига келган. Дори-дармон, уколларини оляпти’, — дейди шифокор.

    Кадр: «Севимли» телеканали

    Кадр: «Севимли» телеканали

    Ваҳоланки, мудҳиш воқеа атрофдаги хонадонларда истиқомат қилиб келаётган фуқароларни таҳликага солиб қўйгани бор гап. Биз эса улар билан суҳбатда бўлдик. ‘Мен уйим ағанаяпти, деб қўрқибман. Шовқинларни эшитгандан кейин бирдан қўрқдим-да, мийям ‘тормозланиб’ қолиб, оёқяланг, бошяланг чопибман-да, мана бу ерга келибман. Ойналарим синди, эшикларим синди’, — дейди фуқаро.

    Кадр: «Севимли» телеканали

    Кадр: «Севимли» телеканали

    Айни пайтда ҳудудда масъул ташкилотлар томонидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳодиса сабаб ва оқибатларини ўрганиш учун республика бош вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги ҳукумат комиссияси воқеа жойида суриштирув ишларини олиб бормоқда».

    «Ўзбекистон» ва «Ўзбекистон 24» телеканаллари, «Ахборот» ва «Ахборот 24» информацион дастурлари

    «Ахборот»нинг 7 декабрдаги ҳисобот эфирларида Деновдаги портлаш ҳақида маълумот берилмади.

    07.12.2021, 23:30   Изоҳ (0)   87796
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Яккасаройда оилавий ажримлар кўпайгани сабабли 14 нафар маҳалла раиси ўринбосарларига хайфсан берилди

    07.12.2021, 22:56

    «Қонга беланган бир аёл ва эркак бақириб ёрдам сўрарди». Деновдаги даҳшатли портлаш жойидан репортаж

    07.12.2021, 22:44

    Ўзбекистонда оила фаровонлиги индекси жорий этилади

    07.12.2021, 22:15

    «Етти марта эмас, етмиш марта ўйлаб, халқимиз билан ҳар томонлама маслаҳатлашган ҳолда қабул қилишимиз керак». Шавкат Мирзиёев Конституциявий ислоҳотлар ҳақида

    07.12.2021, 21:32

    Шавкат Мирзиёев Конституция куни арафасида 182 нафар маҳбусни афв этди

    07.12.2021, 21:09

    Самарқанддаги дўконда ёнғин содир бўлди

    07.12.2021, 20:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.