Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Ўзбекистонда сўнгги кунларда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари тафсилотларини тақдим этамиз

«Зил» ва трактор билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди.

ЙТҲ Сирдарё вилояти Мирзобод туманидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 127-километрида 1 декабрь куни 21:30 атрофида содир бўлган. «Зил», трактор ва Lacetti транспортлари ўртасида тўқнашув юзага келган.

Кадр: Видеодан скриншот

Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган. Машинадаги икки йўловчи шифохонага ётқизилган.

Nexia йўлни кесиб ўтаётган велосипед ҳайдовчисини уриб юборди.

Ҳолат Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ҳудудиган ўтувчи Зафаробод—Арнасой—Гагарин 4К-197 йўлининг 75-километрида содир бўлган. Шу туманнинг Янгидала қишлоғида яшовчи Л.Қ. бошқарувидаги Nexia йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган.

Оқибатда туманнинг Тошкент қишлоғида яшовчи Ў.Қ. бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, ўнг ўмров суягининг ёпиқ синиб силжиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жиззахда Nexia ва Matiz тўқнашиши оқибатида йўловчи шифохонага ётқизилди.

Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармасининг 2 декабрь куни хабар беришича, ҳолат Жиззах шаҳрининг Амир Темур маҳалласи ҳудудидан ўтган Жиззах—Ғаллаорол 4Р-38 йўлининг 25- километрида содир бўлган. Шароф Рашидов тумани «Қаҳрамон» маҳалласида яшовчи Ю.С. бошқарувидаги Nexia қарама-қарши йўналишга ўтаётган вақтда «Амир Темур» маҳалласида яшовчи Ф.Х. бошқарувидаги Matizга тўқнашган.

Оқибатда Бахмал тумани «Дўстлик» маҳалласида яшовчи Matiz йўловчиси Ш.А. шифохонага оғир тан жароҳати билан ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Matiz билан пойга ўйнаган Nexia йўл четидаги аёлни уриб юборди.

Наманган вилояти Уйчи тумани «Ғайрат» маҳалласидан ўтган Уйчи—Учқўрғон йўлида 24 ноябрь куни соат 05:00 атрофида ЙТҲ содир бўлган. Юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган Nexia ҳайдовчиси ёнида кетаётган Matiz билан пойга ўйнаб, ўз уйи олдини супираётган аёлни (1967 йилда туғилган) уриб юборган.

Ҳайдовчи жабрланувчига ёрдам бермай, воқеа жойида қочиб кетган. Тиббий ёрдам кўрсатилмаган аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.

Бошқарувни йўқотган Lacetti йўл четидаги бетон тўсиққа урилди.

Йўл-транспорт ҳодисаси Жиззах вилояти Пахтакор қишлоғи ҳудудидан ўтувчи Янгиер—Чимқўрғон 4Р-32 йўлининг 70-километрида содир бўлган. Пахтакор тумани «Сувонобод» маҳалласида яшовчи Х.Х. Lacetti бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилган.

Оқибатда ҳайдовчи бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, калланинг энса соҳаси йиртилган жароҳати билан, шунингдек,, машинада бўлган ҳайдовчининг қўшниси М.К. бош мия ёпиқ жароҳати ва кома ҳолати ташхислари билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззахда икки Nexia тўқнашувида йўловчи жароҳатланди.

Жиззах ИИБнинг 2 декабрь куни хабар қилишича, Жиззах шаҳрининг «Обод» маҳалласида ҳудудида Шароф Рашидов Қангли қишлоғида яшовчи Э.Й. бошқарувидаги Nexia ва шу туманнинг «Мўлканлик» маҳалласида яшовчи О.З. бошқарувидаги Nexia тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида О.З.га тегишли Nexia салонида бўлган Жиззах шаҳри «Зилол» маҳалласида яшовчи Ж.З. ўнг ўмров суягининг ёпиқ силжиб синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар