• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Маҳалла вакилларига ‘агар турмуш ўртоғи ҳақиқатан зўравон бўлса, бундай оилаларни яраштиришга ҳаракат қилманглар’, деб айтиляпти» — сенатор

    Оилавий ажримлар статистикаси «у ёки бу маънода яхши кўриниши» учун ҳаракат қилаётганлар йўқ эмас, аммо маҳалла фаолларига «ҳақиқий зўравонлик мавжуд бўлган оила»ларни яраштиришга ҳаракат қилмаслик ҳақида тавсиялар берилмоқда. Бу масалага 26 ноябрь куни «Янги Ўзбекистонда оилавий зўравонликни олдини олиш ва оилавий зўравонликдан жабр кўрганларга амалий кўмак бериш: муаммо ва ечимлар» мавзусида ўтказилган халқаро конференциядан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида тўхталиб ўтилди.

    Кузатувчилар ажрашиш ёқасидаги оилаларни турли ташкилотлар яраштиришга уриниши, масалан, жабрдийда аёлга ҳимоя ордери бериш орқали уни зўравон эридан ҳимоялаш чоралари кўрилгани билан, томонлар айнан ажрашиш истагини билдирса, бунга имкон бермасликка ҳаракат қилиш ҳолатлари оз эмаслигини таъкидлайди. Октябрь ойида Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида содир бўлган ҳодиса ҳам шунга мисол — эр-хотин ўртасидаги мунтазам жанжал бўлган, эркак рафиқасига нисбатан кўп бора куч ишлатган, аёлга ҳимоя ордери берилган, аммо эр ордер қоғозини йиртиб ташлаган ва охир-оқибат аёлни навбатдаги жанжал вақти уриб, ўлдириб қўйган.

    Мавзуга доир: Кўзлари ўйилиб, юрагига пичоқ санчилган, ғалати англашилмовчилик сабаб «вақтинча тирилган». Қашқадарёда эри томонидан ўлдирилгани айтилаётган 32 ёшли аёл воқеаси ҳақида

    Малика Қодирхонова, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси.

    Малика Қодирхонова, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонованинг сўзларига кўра, судларга ажрашиш аризалари кўпинча «кичик маиший сабаблар» билан топширилади. «Аммо маҳалла вакилларини тегишли идоралар билан бирга ўқитиш жараёнида, агар оилада ҳақиқий зўравонлик бўлса, турмуш ўртоғи ҳақиқатан ҳам зўравон бўлса ёки маълум ташкилотларнинг ҳисобида турса, бундай оилаларни яраштиришга ҳаракат қилманглар, деб айтиляпти. Чунки ҳамма оилаларни ҳам яраштириш керак эмас», — деди сенатор.

    Полковник Умида Абдуллаева, ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

    Полковник Умида Абдуллаева, ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умида Абдуллаева ҳимоя ордери оилаларни мажбурий яраштириш воситаси эмаслигини, шу вақтгача ҳимоя ордери берилган 2 мингта низоли оиланинг 800 таси охир-оқибат барибир ажрашиб кетганини маълум қилди. «Биз мажбурий яраштирмаймиз. Бирор низоли ҳолат бўлса, ҳимоя ордери ёрдамида ечим топамиз, оила ярашадиган бўлса, уларга имкон ташкил этамиз, бўлди. Спиртли ичимликка ружу қўйган бўлса, даволанишига, ишсиз бўлса, иш топишига ёрдам берамиз», — деди полковник.

    Светлана Ортиқова, бош прокурор ўринбосари.

    Светлана Ортиқова, бош прокурор ўринбосари.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова эса кимлардир «у ёки бу маънода яхши кўриниш учун» статистикани яшириши мумкинлигини тасдиқлаб, бу ҳолат стереотиплар билан боғлиқлигини тахмин қилди. «Шу стереотиплардан ҳали тўлиқ воз кечолганимиз йўқ. Лекин воз кечиш учун жуда катта қадамлар ташланяпти. Илгари мана шу мавзулардаги тадбирларни ўтказишнинг ўзи муаммо эди, ҳозир эса бемалол — рақамларни ҳам, ҳолатларни ҳам бафуржа айтяпмиз», — дея қўшимча қилди Бош прокуратура вакили.

    26.11.2021, 17:55   Изоҳ (0)   20671
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекнефтгаз»га тегишли заправкаларда Аи-80 бензини нархи пасаяди

    26.11.2021, 17:50

    «Тўғри танқид қилинган». Бухоро ССБ «аҳволи қўрқинчли» шифохона тўғрисидаги мақолага муносабат билдирди

    26.11.2021, 17:37

    Япониядан Португалиягача: Хориждаги ўзбек диаспоралари билан қандай ҳамкорлик қилинмоқда?

    26.11.2021, 17:17

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    26.11.2021, 17:07

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    26.11.2021, 16:35

    Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига тез фурсатда кириши кутилмоқда

    26.11.2021, 16:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.