• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Япониядан Португалиягача: Хориждаги ўзбек диаспоралари билан қандай ҳамкорлик қилинмоқда?

    Хориждаги ўзбекистонлик ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда чет эл мамлакатларидаги ўзбек диаспораларининг ўрни катта. Шу боисдан ҳам Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хориждаги ўзбек диаспораларидан 38 таси билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган. Ушбу миллий ҳамжамиятларнинг 28 таси Россияда, 6 таси Қозоғистонда, қолган тўрттаси эса мос равишда Украина, Қирғизистон, Япония ва Португалияда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    2021 йилнинг ўтган даврида Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган диаспоралар рўйхатига асосан 15 та диаспорал ташкилотлари билан музокаралар ўтказилди. Уларнинг 9 таси Россияда, қолган 6 таси эса мос равишда Дания, Чехия, Туркия, Қозоғистон, Украина ва Францияда. Ташкилотлар рўйхати билан қуйида танишиш мумкин:

    • Ростов-Дон (Россия) шаҳридаги «Ўзбекистон» жамоат ташкилоти;
    • Самара (Россия) шаҳридаги «Местная узбекская национално-културная автономия городского округа Самара» ташкилоти;
    • Оренбург (Россия) вилоятида фаолият юритаётган «Ватан» ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам маркази;
    • Оренбург (Россия) вилоятида фаолият юритаётган «Национално-културная автономия узбеков Оренбургской области» ташкилоти;
    • Сахалин (Россия) вилоятидаги «Узбекская диаспора Сахалинской области» автоном нотижорат ташкилоти;
    • Красноярск (Россия) шаҳридаги «Дўстлик» ўзбек миллий-маданий маркази;
    • Уфа (Бошқирдистон, Россия) шаҳридаги «Евразия» ўзбек миллий-маданий маркази;
    • Челябинск (Россия) вилоятидаги «Бобур» ўзбек-миллий маданий маркази;
    • Ханти-Мансийск (Россия) шаҳридаги «Звезда Востока» ўзбек-миллий маданий маркази;
    • Орхус (Дания) шаҳридаги Ўзбек ташаббуслари уюшмаси;
    • Прага (Чехия) шаҳрида жойлашган «Ўзбегим» маданий-туристик маркази;
    • Истанбул (Туркия) шаҳридаги Туркистонликларга маданий ва ижтимоий ёрдамлашиш жамияти;
    • Қўстанай (Қозоғистон) вилоятидаги «Шарқ» ўзбек-тожик этномаданий жамоат маркази;
    • Харков (Украина) шаҳридаги «Наврўз» лойиҳалаш-қурилиш фирмаси;
    • Франциядаги «Мерос» уюшмаси.
    Музокаралар якунига кўра Самара, Оренбург, Ростов-Дон, Уфа ва Харковдаги ташкилотлар билан келишувлар имзоланган. Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Европа Иттифоқидаги ҳамкорлик учун тавсия этилган ватандошлар жамоат ташкилотлари ва маданият марказлари рўйхатига асосан Португалияда фаолият юритаётган «Ватандош» ўзбек ватандошлари уюшмаси (Б.Содиқов) билан боғланиб, ҳамкорлик келишувини имзолашга келишилган. Франциядаги «Мерос» уюшмаси (Ф.Юлдашев) билан боғланиб, кўриб чиқиш учун келишув лойиҳаси юборилган.

    Бундан ташқари, АҚШнинг Калифорния штатида таҳсил олаётган ўзбекистонлик Р.Камилов билан боғланиб, Америкадаги ўзбек мигрантлари юзасидан маълумот алмашиб туриш бўйича ҳамкорлик келишуви имзолашга, Жанубий Кореяда яшаётган блогер А.Абдувоҳидов («Корея янгиликлари») билан боғланиб, меҳнат мигрантлари юзасидан маълумот алмашишга ва келишув имзолашга келишилди. Шунингдек, Таиландда истиқомат қилиб келаётган М.Матисманов билан боғланиб, маълумот алмашилган ва келгусида ҳамкорлик қилишга келишилган.

    Агентликнинг Хориждаги инфраструктурани ривожлантириш бошқармаси томонидан Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги Ўзбек миллий маркази раҳбари Рашидхон Хўжаев билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Қирғизистонда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларининг мақоми, рўйхатга ўтиш тартиби, қайси соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб бораётгани, муаммолари ва ечимлари муҳокама қилинган ва ўзаро таклифлар алмашилган.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов раҳбарлигида 30 август куни «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шоири остида видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда агентлик билан келишув имзолаб, ҳамкорлик қилиб келаётган хориждаги ўзбек диаспоралари, Россия, Қозоғистон, Япония ва Португалиядаги ватандошлар иштирок этди.

    26.11.2021, 17:17   Изоҳ (0)   2508
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    26.11.2021, 17:07

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    26.11.2021, 16:35

    Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига тез фурсатда кириши кутилмоқда

    26.11.2021, 16:15

    Тошкент вилояти ҳокимлиги биноси панжаралари олиб ташланди. Ўрнига дарахтлар экилади

    26.11.2021, 15:53

    Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Қозоғистоннинг биринчи президенти куни билан табриклади

    26.11.2021, 15:23

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    26.11.2021, 15:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.