Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани тасвирланган видео юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Юқори Чирчиқ тумани 23-мактаб раҳбарияти ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилаётгани айтилган видео тарқалди ва бу бўйича Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат мехнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган.

Натижага кўра синф раҳбари томонидан ўқувчилар ҳақиқатан ҳам 15 ноябрь куни дарс вақтида мактабнинг ҳовлисида ва ташқари ҳудудда мажбурий тарзда ишлатилгани аниқланган. Шунингдек, бу каби ҳолат ҳафтасига кўп маротаба такрорланиб келаётгани ўз тасдиғини топган.

Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат мехнат инспекцияси томонидан Вояга етмаганларнинг меҳнатидан маъмурий тарзда мажбурлаш йўли билан фойдалангани юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, Жиноят кодексининг 148²-моддасига (меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш) асосан қонуний чора кўришлик учун Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.

Аввалроқ Қашқадарёда ўқитувчиларни ободонлаштириш ишларига жалб этган мактаб директори 21,6 млн сўм жаримага тортилгани, Сирдарёда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори 12 млн сўм жаримага тортилгани, Қашқадарёда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор ишдан олингани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар