Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 15 ноябрь куни 189 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 190 104 нафарга етди, деб хабар беради ССВ матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 15 нафари Андижон вилоятида,
  • 8 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 12 нафари Наманган вилоятида,
  • 22 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 26 нафари Фарғона вилоятида,
  • 10 нафари Хоразм вилоятида,
  • 23 нафари Тошкент вилоятида,
  • 59 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда кунлик касалланиш бўйича энг паст кўрсаткич сўнгги марта 7 июнь куни қайд этилганди — ўшанда 199 кишида COVID-19 тасдиқланган.

Ҳозирги кунга қадар мамлакатда касалликдан соғайганлар жами 186 394 нафарга етган бўлиб, соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда. Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1360 нафарни ташкил қилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳомиладор аёлларда коронавирусга чалиниш ҳолати 2020 йилга нисбатан ортгани, Ўзбекистонда коронавируснинг ўрта даражасига чалинган беморни даволаш давлат бюджетига 15 миллион сўмга тушаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди