Ўзбекистонда январь—сентябрь ойларида жами 70 275 тонна балиқ овланди, деб хабар бермоқда Статистика қўмитаси.
Маълум бўлишича, кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 12,2 фоизга ошган. Овланган балиқнинг 37 693 тоннаси ёки 53,6 фоизи қишлоқ хўжалиги ташкилотларида қайд этилган. 4 861 тоннаси (6,9 фоизи) эса деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида кузатилган.
Шу давр мобайнида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан фермер хўжаликларида 16,3 фоизга ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда эса 11,5 фоизга ўсиш қайд этилган. Деҳқон хўжаликларида аксинча 2,8 фоизга камайиш кузатилган.
Бундан ташқари, ҳудудлар кесимида овланган балиқ ҳажми маълум бўлган:
- Қорақалпоғистон – 7299 тонна;
- Андижон – 6940 тонна;
- Бухоро – 6123 тонна;
- Жиззах – 5100 тонна;
- Қашқадарё – 4812 тонна;
- Навоий – 7425 тонна;
- Наманган – 2126 тонна;
- Самарқанд – 6025 тонна;
- Сурхондарё – 2507 тонна;
- Сирдарё –2912 тонна;
- Тошкент – 5407 тонна;
- Фарғона – 5201 тонна;
- Хоразм – 8398 тонна.
Изоҳ (0)