«Ўзгидромет» Қамчиқ довони йўлида яхвонлик ва қор уюмлари юзага келиши мумкинлиги сабабли огоҳлантириш билан чиқди.
Марказ маълумотларига кўра, 17 ноябрь куни А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ давони ҳудудида қор кўринишида ёғингарчилик, вақти вақти билан кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Туман, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17–22 метр/секунддан 25-27 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Йўлларда яхвонлик ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 17—18 ноябрда республиканинг барча ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади.
16—17 ноябрда республика бўйича шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Баъзи жойларда чангли бўрон бўлади.
Мавзуга доир: Видео: Қамчиқ довонида ёғаётган қор
Изоҳ (0)