• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўлим жазосини киритган билан коррупция ўзидан-ўзи йўқолиб кетмайди» — Русланбек Давлетов

    Адлия вазири Русланбек Давлетов 12 ноябрь куни Telegram орқали бўлиб ўтган audio podcast вақтида коррупцияга қарши курашиш борасида айнан қандай чора-тадбирларни кўриш кераклиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. «Gazeta.uz» вазирнинг эътиборга молик фикрларини бир жойга жамлаб, тақдим этди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Унинг фикрича, коррупция — Ўзбекистон ривожига тўғаноқ бўлаётган энг катта хавфлардан биттаси. Коррупцияни кескин камайтиришнинг биргина чораси эса — бу комплекс ёндашувдир. Русланбек Давлетов бирёқлама ёндашув, жумладан, фақат жазони оғирлаштириш — ўлим жазосини жорий қилиш ёки фақат диний таълимни кучайтириш билан иш битмайди, деган фикрда. Муаммони ҳал этиш йўлида «агрессив кадр сиёсат»ини юритиш ҳамда мамлакат ривожига миллий маданиятдаги қайсидир жиҳат тўсқинлик қилса, ундан воз кечиш керак.

    «Ўлим жазосини киритган билан коррупция ўзидан-ўзи йўқолиб кетмайди»

    Бир ғояни киритиб туриб, коррупцияни шу билан енгамиз дегани — бу янглиш фикр. Масалан, кўплар тўғридан-тўғри ўлим жазосини киритиш керак, дейди. Биринчидан, ўлим жазосини киритган билан коррупция ўзидан-ўзи йўқолиб кетмайди.

    Transparency international ташкилотининг коррупция бўйича рейтингида ҳам энг юқори натижага эришган давлатларнинг биронтасида ўлим жазоси йўқ.

    Ҳамма коррупцияни енгиш бўйича энг муваффақиятга эришган давлат деб Сингапурни мисол қилиб келтиради. Сингапурда коррупция учун 5 йилгача жазо бор. Энг оғирлаштирувчи ҳолатларда максимум 7 йилгача чиқиши мумкин. Бизда лекин (Жиноят кодексида -таҳр.) 210-модда пора олиш бўйича 3-қисмларида 15 йилгача жазо бор. 15 йил камми жазо учун?

    Гап жазонинг катта-кичиклигида эмас, жазонинг муқаррарлигида. Катта балиқлар, кичик балиқлар деб яхши ном беришган, бу ерда жазо муқаррарлиги энг катта омиллардан биттаси.

    Иккинчидан, яна бир янглиш фикр, ойликларни ошириш керак дейишади. Давлат хизматидаги ходимлар ойлигини кўтарганингиз билан ноҳалол ходим сиз олдин бераётган ойлигингиздан кўпроқ ойликни оладида, шу ишини давом эттираверади. Яъни бу ерда ойлик ошириш билан параллел равишда бу соҳадаги бизнес жараёнларини таҳлил қилиш керак.

    «Агрессив кадр сиёсати»

    Аввало коррупцияга нима олиб келяпти, деган саволга жавоб топиш керак. Мана биз нотариат соҳасида қандай қилсак бўлади, деб роса ўйлаганмиз. Шунақа (коррупцияга) ботиб кетган, ҳамма норози деганда биз янги 70 та механизм киритганмиз. Ҳисоб бериш тизимидан тортиб, текширувчилар ким, қандай, нимани текширяпти, нимага талаблар қўйилган, уларни йўқотиш, уларнинг (нотариусларнинг) ўзларига имкониятлар яратиш, ишлаш шароитини яхшилаш билан бирга сўровни қаттиқ қўйишни бошлаганмиз.

    Агрессив кадр сиёсатини юритиш керак. Агрессив кадр сиёсати дегани, бу — бошини олиб ташлаш дегани.

    ФҲДЁ ҳокимият тизимидан Давлат хизматлари агентлигига ўтгандан кейин аттестация ўтказдик. Кечирасизку, катта-катта ҳудудларда 50 фоиз ходимлар аттестациядан ўтмади. Масалан, халққа хизмат қилаётган бўғин бирдан яримга камайиб қолса, у ерда муаммо бўлади-ку, узилишлар келиб чиқади-ку деганда ҳам биз шунга чидадик. Қийин бўлса ҳам шуни қиламиз, дедик.

    Бундай компетенсияга, билимга эга бўлмаган ходимлардан воз кечиш жуда тўғри нарса. Чунки улардан сизга кўпроқ зарар келади. Халқни хафа қилади, менсимайди, гаплашмайди, ёнига чиқиб масаласини ҳал қилмайди, қабул қилмайди. Бундан ходимларни ушлаб ўтириш нимага керак? Ундан кўра, вакант тургани яхши. Агрессив кадр сиёсати дегани мана шу бўлади.

    Нотариатда ҳам, Давлат хизматлари тизимида ҳам худди шу ишни қилдик. Икки йил олдин Тошкент шаҳар давлат хизматлари тизимида ҳам биз 45 фоиз аттестациядан (ўтмаган) ходимларни ҳайдадик. Шунда ҳам биз ҳаммасини идеал деяётганимиз йўқ. Бу жараён давом этади. Агрессив кадр сиёсатимиз орқали бу соҳани тозалаймиз.

    «Диний таълим»

    Кўплар айтади (коррупцияга қарши курашишда) диний таълим керак, дейди. Диний таълим берсак, одамларни ҳаром-ҳалолга ўргацак, бу фойда бўлади, дейди. Бу масалада ҳам чекловлар бор. Диний таълим бераётган давлатлар жуда кўп. Туғилганидан диний таълим беради, ҳалол-ҳаромни ҳам ислом дини бўйича ўргатади. Лекин қани натижаси?

    Диний таълимга чуқур берилиб, ҳамма нарсасини бошидан таълим соҳасига ҳам киритиб, бир натижага эришган давлат, жамиятни билмайман. Коррупция билан боғлиқ таҳлилларимизда биз буни кўрмаганмиз. Яъни бу комплекс бўлиши керак.

    Коррупцияга қарши курашишда диний уламоларни ҳам жалб қилиб, гапларини ижтимоий реклама қилиб, телевиденияларга ҳам тарқаттирганмиз. Бу маълум бир нуқтаи назардан, маълум бир вақтда, маълум бир аудиторига таъсир қилади. Лекин бу масалани 100 фоиз ҳал қилмайди. Шунинг учун қандайдир бир компонентни, йўналишни олиб, мана шу нарса коррупцияни енгишга кафолат бўлади, дейиш нотўғри.

    «Маданият коррупцияга таъсир қилади»

    Ўзбекистондаги жамиятда — бир-биримизга яқинлигимиз, қариндош-уруғчилик, маҳаллийчилик — бор нарса. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Уруғ-аймоқчилик, буни tribalism дейди. «Трайбализм» жуда катта таъсир қилади. Олдин ҳам айтган эдим, агар бизни ривожланишимизга таъсир қиладиган маданий қандайдир ҳислатларимиз бўлса, бундан воз кечиш керак.

    Тўйлар бўйича жуда кўп гапирамиз-ку, қаердан келган бунақа дабдаба, хислатлар? Бу ҳақда ҳам жамоатчилик гапиряпти-ку.

    Олдин «колхоз» раисини чақирмагунча тўйга рухсат берилмаган. Ҳозир ҳам «ҳокимиятдагиларни чақириш керак, ‘коллектив’имни, раҳбарларимни чақиришим керак», дейди. Бунинг ҳаммаси — шахсий муносабатлар.

    Мана Хитой яқинда судьялар, прокурорлар, адвокатлар орасида умуман шахсий муносабат бўлиши мумкин эмас деган қонун қабул қилди. Яъни улар суд залида, ишда муносабатга киришиши керак. Ишдан ташқари шахсий муносабат мумкин эмас, тўлиқ тақиқланди. Нимага? Чунки бу нарса ҳаммаёқда бор.

    Биз гаплашганимизда айтишган, Жанубий Кореянинг маданияти ҳам худди шунақа. Бир-бирига яқинлик, бир-бирига ёрдам бермаса бўлмайди, катта қариндоши ривожланса «сен нимага ёрдам бермайсан, Худо сенинг ризқингни берган, шунинг ҳисобига сен бизга ҳам ёрдам беришинг керак», деган нарсалар, бунинг ҳаммаси — маданият. Кечирасизку, мана шу нарсалар таъсир қилади. Бу ўз-ўзидан йўқолиб кетмайди.

    Совғаси ҳам, хизмат сафарига боргандаги чой бериши ҳам шунга олиб келади. Хизматдан ташқарида биронта қадам босдими, битта музқаймоқ олиб бердими — бу мен айтаётган муомалани келтириб чиқади.

    Бу ерда масъулият нимадан иборат бўлиш керак? Қадриятларда, албатта, ҳукумат кўпроқ ўйлаб, жамиятни бунга сафарбар қилиб, барибир асосий институционал ёндошиб, мана шу масалани комплекс ҳал қилиши керак.

    Ўзбекистондаги коррупцияга қарши курашишда жуда мураккаб феномен сифатида қараб, катта-катта тадқиқот институтлари ишлаши керак. Социалогик марказлар ишлаши керак, инсонларни хатти-ҳаракатини таҳлил қилиш лозим. Ҳаммаси илмий асосланган бўлиши керак.

    Мавзуга доир: «Янги йил бўлса, Қашқадарёдан тандир, Хоразмдан гуруч келади» – Адлия вазири жамият ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи миллий анъаналар ҳақида

    Аввалроқ Ўзбекистонда коррупция манбаси бўлган ёки унга хизмат қиладиган лавозимлар рўйхати тузилиши, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилингани тўғрисида хабар берилганди.

    16.11.2021, 14:44   Изоҳ (0)   17792
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ИИВ ЙҲХББ жарималар қайд этиладиган маълумотлар базаси киберҳужум оқибатида ўчиб кетганини рад этди

    16.11.2021, 13:58

    Жиззахда туман прокурори ўринбосари 8 минг доллар пора билан қўлга тушди

    16.11.2021, 13:42

    ДСҚ раиси ўринбосари Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

    16.11.2021, 12:56

    Ўзбекистон миллий атласи яратилди

    16.11.2021, 12:42

    Ўзбекистонда 17 ноябрь куни қор ёғиши кутилмоқда

    16.11.2021, 12:05

    Тўра Боболов Шўрчи ва Ангор тумани ҳокимларини интизомий жазога тортди

    16.11.2021, 11:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.