Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Миллий археология маркази илмий ходимларидан иборат «Қанқа экспедицияси» томонидан 2021 йил сентябрь ойининг ўрталарида денгиз сатҳидан 2900 метр баландликдаги Ғарбий Тангритоғ (Тяншан)нинг жануби-ғарбий тизмаларидаги Музбел довони Кўкшашир дарасида қоятош суратлари топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон фанлар академияси хабар қилди.

Фото: Ўзбекистон фанлар академияси

Фото: Ўзбекистон фанлар академияси

Бу ерда бир неча тоғ эчкиси тасвирлари билан бирга, 1 сатрлик суғдий ёзув борлиги аниқланди. Ойнада кўрилганда тўғри ўқиладиган 5 та ҳарфдан иборат ушбу ёзув марказнинг етакчи илмий ходими Ғ.Бобоёров ва Ғ.Мухторовлар томонидан суғдий тил ва ёзув асосида nwprn «Нав-фарн» («Янги қут (эгаси)» деб ўқилди.

Шунингдек, ушбу изланувчилар бу ёзувнинг npprn «Наф-фарн» деб ҳам ўқилиши мумкин эканлигига урғу берди. нп «Наф» сўзи суғдий тилда «халқ, жамоа, эл» деган маъноларни билдириб, милодий III-ИВ асрларга тегишли суғдий ёзувли Чоч тангаларида cъc’ннп «Çaçan-naf» сўзи «Чоч халқи, Чоч жамоаси» маъноларида келади.

Фото: Ўзбекистон фанлар академияси

Фото: Ўзбекистон фанлар академияси

Бундан ташқари, «Чачан-наф» ибораси Керчево (РФ), Хитойдан топилган қадимги чочликларга тегишли кумуш ва сопол буюмлардан ҳам ўрин олган.

«Демак, Кўкшашир суғдий битиги қадимги Чоч (Тошкент) жамияти вакиллари томонидан ёзилган дейиш мумкин. Бу эса милоднинг илк асрларидан VIII асргача Чоч воҳасида расмий ёзувлардан бири сифатида қўлланган суғдий тил ва ёзувнинг воҳа бўйлаб тарқалиш кўлами Ғарбий Тангритоғнинг тоғ ичи дараларигача ёйилганини кўрсатади. Бунгача суғдий ёзувли сопол ва металл буюмлар, муҳр ва тангалар кўпроқ Тошкент воҳасининг марказий ҳудудларида, айниқса, воҳанинг Қанқа, Хонобод каби қадимий шаҳар қолдиқларидан топилган эди», – дейилади хабарда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид тақдимот билан танишди (фото)
Маданият
Томошабинлар меҳрига сазовор бўлган энг гўзал турк актрисалари (фото)
Маҳаллий
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди