Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида (Невада штати) Тошкент вақти билан 7 ноябрь тонгида катта бокс кечаси бўлиб ўтади.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Оқшомнинг марказий жанги Сауль «Канело» Альварес (56-1-2, 38 КО) ва Калеб Плант (21-0, 12 КО) ўртасида кечади. Қайд этиш жоиз, ушбу жанг суперўрта вазн тоифасининг мутлақ чемпионлиги учун кечади: ўртага WBA Super, WBC, WBO ва IBF камарлари қўйилган. Агар жангда Альвареснинг қўли баланд келса, у ушбу вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланади.

Боксчилар жангдан олдин анъанага кўра тарозидан ўтди: Альварес — 76,2 кг, Плант — 75,7 кг.

Эслатиб ўтамиз, Сауль Альварес май ойида бошқа бир енгилмас боксчи Билли Жо Сондерсни техник нокаут билан мағлуб этиб, уч йўналишда чемпионга айланганди.

Шунингдек, оқшом давомида яна иккита жанг бўлиб ўтади:

  • Элвис Родригес (11-1-1, 10 КО) – Хуан Пабло Ромеро (14-0, 9 КО)
  • Рей Варгас (34-0, 22 КО) – Леонардо Баэс (21-4, 12 КО).

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди