2 ноябрь куни камера объективига муҳрланган сара суратларни тақдим этамиз.
Тошкент шаҳри «Мовий гумбазлар» хиёбонидаги кафелардан бирида мушуги билан дам олиб турган онахон.
Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида ухлаб қолган фарзандини кўтариб кетаётган аёл.
Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Мавзуга доир: Фото: Қуюқ туман ичида қолган Москва
Тошкент шаҳри «Мовий гумбазлар» хиёбонида беркинмачоқ ўйнаётган икки болакай.
Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Хитойнинг Ҳузуанг шаҳри яқинида кўнгиллилар фермерларга шоли йиғиштириб олишда ёрдам бермоқда.
Фото: AFP
Ўзбекистон Сенатининг Ислом Каримов шоҳ кўчасидаги (Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ биноси ўрнида) янги биноси рўпарасида жойлашган Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри биносида ҳам таъмирлаш-янгилаш ишлари олиб борилмоқда.
Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Ислом Каримов шоҳкўчасидаги йўлнинг чет қисмига асфальт ётқизаётган махсус машинани томоша қилиб кетаётган опа-ука.
Фото: «Дарё»" / Дилруҳ Исомиддинова
Ўзбекистон Сенатининг Ислом Каримов шоҳкўчасидаги (Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ биноси ўрнида) янги биноси олдида йўл четини асфальтлаб, текислаётган махсус машина.
Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Мавзуга доир: Сенатнинг янги биноси яқинидаги кўча бир неча кун кетма-кет тиғиз вақтда огоҳлантиришсиз ёпиб қўйилди
Москвадаги Кремль деворининг кучли шамол туфайли қулаб, вайрон бўлган деворини тиклаётган ишчилар.
Фото: EPA
Ихтирочи Ричард Браунинг Британиянинг Фарнборо шаҳрида бўлиб ўтган ҳарбий анжуманда Gravity реактив костюмини намойиш қилди.
Фото: «ТАСС»
Глазго шаҳрида ўтаётган COP26 иқлим саммити чоғида Клайд Арч кўпригидаги норозилик намойиши сифатида жаҳон етакчилари кийимида арқон тортишаётган иқлим фаоллари.
Фото: The Guardian
Франкфурт (Германия) яқинидаги Таунус ҳудудидан ўтадиган йўл ёқасидаги куз рангларидаги дарахтлар.
Фото: AP Photo
Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида аравачасини тортиб кетаётган кекса аёл.
Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Индонезиянинг Банда Аче шаҳрида тиқилиб қолган денгиз сутэмизувчиларни қутқариш бўйича машғулотлар ўтказилди.
Фото: EPA
Аввалги кунларнинг фотогалереялари:
- Кучукча Питер Пен, ўликлар шарафига парад, дунё бўйлаб нишонланган энг қўрқинчли байрам. 1 ноябрь суратлари
- Зиёрат учун ёпилган қабристонлар, ҳарбий қизидан фахрланган она, Папа билан учрашган Байден. 29 октябрь суратлари
- Ёмғир остидаги Тошкент, бўялган жўжалар, Хеллоуинга тайёргарлик. 28 октябрь суратлари
- Ногиронлар аравачасида баскетбол ўйнаётган амалдорлар, ҳарбий хунтага қарши суданликлар, вулқон яқинида сайр қилаётган одам. 27 октябрь суратлари
- Оддий фуқарога турмушга чиққан малика, Афғонистонга хавф солаётган қурғоқчилик, Москвада юрган фаришта. 26 октябрь суратлари
- Қайта сайланган Мирзиёев, Бағдод кўчаларидаги умидбахш суратлар, мўйлов ва соқол чемпионати. 25 октябрь суратлари
- Тобутдаги тирик одам, куз рангларига бурканган Тошкент, етим қолган олмахон. Ҳафта суратлари