26 октябрь куни олинган сара суратларни намойиш этамиз.

Бразилиянинг Куяба дарёси қирғоғида урғочи ягуар катта кайманни тутишга муваффақ бўлди. Катта душман мағлубиятга учрагач, урғочи ўзининг ўлжасини уйга оч болаларининг олдига судраб кетди.

Фото: Legion Media

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳридаги бошланғич мактаблари қайта очилмоқда.

Фото: EPA

Сеулдаги Олимпия боғида нозикниҳол гуллари орасида суратга тушаётган қиз.

Фото: «ТАСС»

Буюк Британиядаги Shropshire Garden ботаника боғида Хеллоуин байрамига тайёргарлик кўрилмоқда.

Фото: «ТАСС»

Иқлим инқирози мамлакатдаги сўнгги можаролардан кўра ҳалокатлироқ душман эканлигини исботловчи Афғонистоннинг олис тумани бўлган Бала Мурғобда турган бола. Мамлакатнинг бу ерда яшовчи аҳолиси қаттиқ қурғоқчиликдан азият чекади.

Фото: AFP

Гамбияликлар тартиб ва адолатни таъминловчи ва ёвузликдан ҳимоячиси деб ҳисоблаган Канкуранг руҳи кўринишида кийинган одамлардан қочаётган бола.

Фото: AP Photo

Шри-Ланканинг Коломбо шаҳридаги таълим муассасасида мактаб ўқувчисини коронавирусига қарши Pfizer вакцинаси билан эмлаётган тиббиёт ходими.

Фото: AFP

Сеулдаги истироҳат боғида Netflix’нинг «Кальмар ўйини» сериалидаги улкан қўғирчоқ намойиш этилди.

Фото: Reuters

Москвадаги кўчада фаришта кўринишида кийинган одам.

Фото: Reuters

Москвадаги Савеловский темир йўл станциясини дезинфекция қилаётган ходим.

Фото: «ТАСС»

Extinction Rebellion ҳаракатининг экология фаоллари БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси олдидан Мадридда норозилик намойиши ўтказди.

Фото: Getty Images

Шимолий Калифорния қирғоқларида кучли бўрон бўлди.

Фото: Getty Images

Гаити пойтахти Порт-о-Пренсдаги Блиндс тумани.

Фото: EPA

Владивосток марказидаги ёпиқ бозорда кучли ёнғин содир бўлди.

Фото: «ТАСС»

Малайзия ҳукумати 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларнинг 60 фоизи эмланганини эълон қилди.

Фото: EPA

Япониянинг валиаҳд шаҳзодаси Акишино ва малика Киконинг тўнғич қизи Мако оддий фуқарога турмушга чиқди. Шундай қилиб малика унвони ва миллион долларлик бойлигидан воз кечди.

Фото: AP Photo

Боласини кўтариб олиб, Мехико шаҳрига бошпана сўраш учун кетаётган эркак.

Фото: AFP

Коронавирус пандемияси туфайли 2021 йилда ўтказиладиган Рио-дe-Жанейро карнавали бекор қилинди.

Фото: Getty Images

Пальма оролида отилаётган вулқон тоғининг бир қисми ўпирилиб тушди.

Фото: Getty Images

Қуёш ботганда Москва дарёсининг қирғоғи бўйлаб ҳаракатланаётган автомобиллар, орқа фонда эса Москвада «Нажоткор Масиҳ» собори кўринади.

Фото: Reuters

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: