• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Хўжа Порсо» масжиди бузиб ташлангани бўйича иш тергов учун Бош прокуратурага юборилди

    Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги «Хўжа Порсо» масжиди бузиб ташлангани бўйича ишни тергов қилиш мақсадида Бош прокуратурага юборди.

    Фото: Facebook / Жамил Қосимов

    Фото: Facebook / Жамил Қосимов

    Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган Марғилондаги қадимий «Хўжа Порсо» жоме масжиди бузиб ташлангани ҳақида хабар берилганди.

    Унда журналист Элмира Тухватуллинанинг Facebook’да ёзишича, гид Жамил Қосимов Буюк Британиядан келган сайёҳларни бетакрор устунлар ва нақшинкор шифтни кўрсатиш учун олиб борганида масжид бузилиб, унинг ўрнида қурилиш ишлари олиб борилаётганига гувоҳ бўлган.

    «1869 йилда қурилган, кўплаб саёҳат журналларида ёзилган ва бир қатор суратлари эълон қилинган ҳамда пандемиядан аввал жон деб экскурсияга олиб борилган ушбу масжид энди йўқ. Устунлар ва бузиб ташланган нақшинкор шифт эса шунчаки кераксиз буюмдек ерда чангга беланиб ётибди», — деган Жамил Қосимов ва масжиднинг ўша кунги ҳолати акс этган видео ҳамда 2019 йилда ўтказилган аввалги экскурсияларидан олинган суратларни тақдим этган.

    Қайд этилишича, масжид ўрнида пишиқ ғиштдан янгиси қурилмоқда, ёдгорликлар янги масжидга қайта ўрнатилади. Чет эллик сайёҳлар бундан ҳайратга тушган: «Қандай қилиб шундай гўзалликни бузиш мумкин, ахир бу ушбу объектни сайёҳлик жиҳатидан жалб қилиб турган нарса-ку? Янги нарса барибир янги».

    Аксарият мамлакатларда тарихий бинолар хароб ҳолга келиб қолса ҳам, уни ё реставрация, ё консервация қилишга ҳаракат қилишади. Англиянинг ўзида, дейлик, 50 йиллик бинони таъмирлаш учун кўплаб комиссиялардан ўтиш керак. «Нега бизда тарихий иншоотларни бузиб ташлаш тўғрисидаги қарорлар осонгина қабул қилинади?» — дея савол берган журналист.

    Журналист ва блогер Никита Макаренко айвон шифтидаги безаклар бутун бинога қўшиб бузиб ташланганига норозилигини билдирган. «Толибон ташқарида эмас, Толибон аллақачон ичимизда. Бу сиёсий ҳаракат эмас, муайян шахсларнинг ижтимоий ва маданий ривожланиш даражасидир», — деб ёзган у ўзининг Telegram каналида.

    Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирган. Унда таъкидланишича, 2019 йил ноябрда олиб борилган техник экспертиза давомида хом ғиштдан қурилган бинонинг деворлар конструкциясида ҳамда пойдеворида чўкиш ёки ёрилишлар мавжудлиги, намлик таъсирида деворнинг уқаланиши бошлангани, «юк кўтарувчи ва тўсиқ конструкциялар» меъёрий ҳужжатлар талабларига умуман мос келмай қолгани аниқланган.

    Хабарда, шунингдек, «техник жиҳатдан бинони реставрация ёки реконструкция қилиш имкониятлари йўқлиги сабабли бузиб, қайта қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган ҳамда масъул идоралар экспертлари хулосаси олинган», — дея қайд этилган.

    Маданий мерос агентлиги Марғилон шаҳридаги «Хўжа Порсо» жоме масжиди бузиб ташлангани юзасидан ўз хулосасини эълон қилиб, агентлик ҳузуридаги Илмий кенгаш рухсат бермаганини маълум қилди.

    Фарғона вилояти Маданий мерос бошқармасининг 2021 йил 14 августдаги 851-сонли хатига асосан «Хўжа Порсо» жоме масжиди ҳудудида қўшимча бино иншоотлар қуриш бўйича лойиҳа таклифи Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти қошидаги Илмий-эксперт кенгаши томонидан кўриб чиқилган.

    Ўрганишлар натижаси юзасидан 2020 йил 3 ноябрдаги хат билан Фарғона вилояти Маданий мерос бошқармасига «Хўжа Порсо» жоме масжиди ҳудудида миллий рўйхатдаги Республика аҳамиятига эга бино мажмуаси сақланган ҳолда, бинонинг янги бош режаси тақдим қилиниши, бино кўриниши Марғилон анъанавий меъморчилиги асосида лойиҳалаштирилиши, гумбаз, арка (равоқ) қурилиши усулига эътибор қаратилиши юзасидан кўрсатма берилган.

    «Бинонинг тарихий бош тархи тақдим этилмагани, янги ва эски биноларнинг бир-бири билан мутаносиблиги ишлаб чиқилмагани ҳамда лойиҳа ташкилоти лицензиясиз кенгашга тақдим этилгани сабабли лойиҳа таклифи Илмий-эксперт кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан рад этилган», — дейилади хабарда.

    Таъкидланишича, «Илмий-эксперт кенгаши томонидан сўралган маълумотлар Маданий мерос агентлигига қайта тақдим этилмаган».

    Мазкур масала юзасидан ўрганилган хулосалар барча тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ўрнатилган тартибда Бош прокуратурага ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун юборилди.

    Мавзуга доир:

    • Тошкентда бузиб ташланган «Наврўз» тўйхонаси ҳудудида қурилаётган янги кутубхона қандай кўринишда бўлиши намойиш этилди
    • Ичанқалъада қадимий қудуқ топилди. Унинг ёши 150 да эканлиги тахмин қилинмоқда
    • Қашқадарёнинг биринчи тадбиркор аёли Назира Шодмонова қурган масжид 14 йилдан бери ҳувуллаб қолган. Намозхонлар намоз ўқишга рухсат берилмаётганидан шикоят қилмоқда

    22.10.2021, 13:27   Изоҳ (0)   18890
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 23 октябрь куни туман тушиши мумкин

    22.10.2021, 13:12

    «Сайловчи сайлов бюллетенини суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаши қатъиян тақиқланади» — МСК

    22.10.2021, 12:42

    Ўзбекистонда фарзанд асраб олишни истисно қилувчи жиноятлар аниқ белгиланди

    22.10.2021, 12:26

    Кашшофа нима? Қуралай-чи?

    22.10.2021, 12:10

    Сенат Ўзбекистонда гўшт ва картошка импортини ҚҚСдан озод қилишни маъқуллади

    22.10.2021, 11:48

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуёшли, лекин салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

    22.10.2021, 11:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.