• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Кашшофа нима? Қуралай-чи?

    1989 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистонда мамлакат мустақиллиги рамзларидан бири — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. 2020 йилдан бошлаб бу сана Ўзбек тили байрами сифатида нишонланмоқда. «Дарё» ушбу сана муносабати билан октябрни «Ўзбек тили ойлиги» деб эълон қилади ва ой давомида ҳар куни тил масаласида турли йилларда қилинган ва ҳамон ўз долзарблигини йўқотмаган чиқишлар, нутқлар, мақолаларни қайта чоп этади.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Кашшофа нима? Қуралай-чи?

    Ёшларимиз, ўсмирларимиз тили нақадар ночорлиги хусусида гапирмаса ҳам бўлади. Ўрта мактабни тугатаётган йигит-қиз ҳайвон, дов-дарахт, ўт-ўлан, қушлардан нари борса 15–18 тасининг номини билади. Ваҳоланки, мутахассислар юзлаб ҳайвонлар номини, дарахтлар турини, сабзалар атамасини тутилмасдан қалаштириб ташлайдилар. Бизда чорвачилик терминлари, ранг атамалари ҳақида махсус илмий ишлар яратилган. Лекин улар тор доира кишилари орасидагина қолиб кетган. Илмий тадқиқот, аслида, халққа, кўпчиликка наф келтириши жоиз.

    Табиатда мавжудотлар кўп, ўсимликлар мўл. Лекин ҳозирги кунда йўқ бўлиб кетган ҳайвон, ўсимлик турлари кўп. Қирилиб кетган ҳайвон-у ўсимликларнинг номи халқ тилида, дилида сақланган бўлса, уни қайта жонлантириш мумкин. Номки хотирадан ўчдими, тамом, мавжуд нарса изсиз йўқолди деяверинг.

    Алишер Навоийнинг «Лисонут-тайр» асари бадиий бойлик сифатида юксак қадрланади. Айни пайтда бу асарни қушшунослар қомуси, ҳайвонот олами изчил тасвирланган манба дейиш мумкин. Қуйидаги байтга диққатингизни тортмоқчиман:

    Сафлар ичра пил ила зуррофа ҳам,Руҳ била даббобаву кашшофа ҳам.

    Гап сафга тизилган шахмат доналари хусусида кетяпти. Хўш, саф тортган — шоир санаётган доналар — ҳайвон-у қушларни ҳозир биз биламизми? Фил ҳақида гап йўқ. Уни ҳамма билади. Зуррофа билан даббобани луғат кўриб жирафа ва айиқ эканлигини айтиб берамиз. Лекин «руҳ» нима, «кашшофа»чи? «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да «кашшофа» умуман учрамайди, «руҳ» шахмат донаси — тўра эканлиги айтилади. «Навоий асарлари изоҳли луғати»да «кашшофа» ҳайвоннинг номи эканлиги, «руҳ» шахмат доналаридан бирилиги таъкидланган. «Кашшофа» қандай ҳайвон? Эҳтимол у ҳозирги тилимизда бошқача ном билан аталар? Балки, умуман йўқ бўлиб кетгандир. Ҳар ҳолда биз уни ўрганишимиз, аниқлашимиз даркор. Байтда келтирилган «руҳ» нима? Шахмат тахтасида руҳ ҳамон ўз ўрни, мавқейи, йўриғига эга, лекин «руҳ» моддий оламдаги қандай нарсанинг аталмаси? Мантиқан қараганда, фил, зуррофа, айиқ, асп қаторида ҳайвон туриши керак. Ундай десак, руҳ деб аталган ҳайвон ёҳуд қуш қандай бўлган?

    «Ёш куч» журналининг 1990 йил 1-сонидан парча

    «Ёш куч» журналининг 1990 йил 1-сонидан парча

    Алишер Навоийнинг «Хазойинул-маоний» достонидаги мана бу байт ҳам диққатга сазовор:

    Ким кучук бирла хўтукка неча қилсанг тарбият,Ит бўлур, доғи эшак, бўлмаслар асло одами.

    Бу байтни ҳамма билади, унда ифодаланган дидактик маънони шарҳлаб беради. Лекин кўпчилик кучук улғайгач ит бўлишини, хўтук катта бўлгач эшак бўлишини ўйлаб ўтирмайди. Айниқса ҳозирги пайтда «вовуллайдиган»ларнинг жамиси ит, тошкентликлар тилида кучук. Шундай сакбонлар борки, итларнинг турларини аниқ фарқлайдилар. Уларнинг қанчадан қанча номларини тутилмасдан айтадилар. Бизда итлар, қушлар, мушуклар кўриклари бот-бот ўтказилади. Бундай кўрикларда янги ном, атамалар қулоққа киради — тил бойлиги ортади. Бундай кўрикларни ҳозирча кўпроқ рус ўртоқлар уюштирадилар; 6–7 ёшли болакайнинг қушлар, итлар номларини бийрон-бийрон санаши кишини мароқлантиради. Ўзбек болалари ит, кучук, теват, кўппак, лайча сингариларни фарқламайдилар. Даҳшатлиси шундаки, шаҳар болалари отни эшакдан, қўйни эчкидан фарқламайдилар, туяни билмайдилар. Улар булбул, қарқиноқ, майна, каклик, бойўғли, попишак, читтакни кўрмай катта бўляптилар. Болалар-у ўсмирларни қўя турайлик: кап-катта зиёли одамлар подачи билан чўпон орасидаги фарқни билмайдилар, йилқичи каби касб борлигини эшитмаганлар.

    Тилимизнинг бойлигига шубҳа йўқ. Лекин бой тилимизда ички боғлиқлик, қонуниятлар бор: биронта сўз, ибора йўқки, у келиб чиқиши, маъноси жиҳатидан бошқа сўз билан боғланмаган бўлсин. Масалан, одам ҳақида гап борса, эркак, аёл, бола деб ажралиш бир туркумни ташкил қилишини англаймиз. Лекин ҳайвон-у қушларнинг нари (эркаги), урғочиси (аёли) ва боласини фарқлаб ўтирмаймиз. Тилимизда «отнинг (эшакнинг, итнинг, чўчқанинг қўйнинг) боласи» деган ибора кенг қўлланилади, «она қўй, она кийик, она буғи» сингари бирикма ҳам учрайди. Аслида нар, урғочи, бола ҳайвоннинг мана шу тартибдаги атамасини келтирамиз. Бу ерда хатолик бўлиши мумкин. Агар ҳурматли журналхонларимиз бу рўйхатни давом эттирсалар, хатойимизни тузатсалар, айни чоқда шунга қўшимча тарзда ўз қишлоқлари ва ноҳияларида ўсадиган, экиладиган ўсимликлар, гуллар номларини тартиб билан ёзиб юборсалар, тилимизни бойишига ҳисса қўшган бўлур эдилар.

    Абдуғафур Расулов, «Ёш куч» журнали 1990 йил 1-сон

    22.10.2021, 12:10   Изоҳ (0)   32232
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сенат Ўзбекистонда гўшт ва картошка импортини ҚҚСдан озод қилишни маъқуллади

    22.10.2021, 11:48

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуёшли, лекин салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

    22.10.2021, 11:24

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ ўз тарихида илк бор «Барқарор» прогнози билан «BB-» халқаро кредит рейтингига эга бўлди

    22.10.2021, 11:20

    Зомин тоғларида қор ёғди (фото ва видео)

    22.10.2021, 10:42

    Собиқ «Бобур» боғи «Дўстлик» номи билан қайта фойдаланишга топширилди

    22.10.2021, 10:13

    Ўзбекистон Олий судида лавозим тайинловлари амалга оширилди

    22.10.2021, 09:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.