«Ўзгидромет» дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмаслигини маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қайд этилишича, 22 октябрь, жума куни республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат 8-13 даража илиқни ташкил этади. Бу октябрь ойининг охириги ўн кунлиги учун бўлган иқлимий меъёрлардан 8-10 даражага паст.

Фақат Фарғона водийси вилоятлари бўйича ва республика тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёғингарчилик эҳтимоли сақланиб туради. Айрим тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

Дам олиш кунлари Ўзбекистонннинг барча ҳудудларида қуёшли, лекин салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳарорат меъёрдан паст бўлади. Шанба куни кечаси ҳаво ҳарорати 2 даража совуқ, 3 даража илиқни ташкил этади, кундуз куни 11-16 даража илиқдан ошмайди. Якшанба куни ҳаво бироз илиқ бўлади, кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундуз куни 13-18 даража илиқ бўлади.