Ўзининг ноодатий ҳидга эга шамлари билан танилган Flaming Crap маркаси 2021 йилнинг асосий воқеасига боғлиқ ифорни таратувчи The 2021 Scent номли янги маҳсулотини тақдим этди, деб хабар беради Esquire.

Фото: Esquire

Шам тўрт қатламдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири алоҳида ифорга эга. Шундай қилиб, барчаси TikTok’да вирусли трендга айланган Barries and Cream қўшиғи шарафига мевалар ва қаймоқ ҳиди билан бошланади. Ундан кейинги қатлам «Кальмар ўйини» сериалидаги дальгон қандлари каби асалли карамель каби ҳид таратади.

Учинчи қатлам Бритни Спирс ва #FreeBritney ҳаракатига бағишланган: у қўшиқчи 2005 йилда тақдим этган Fantasy Britney Spears ширин гулли атирлари ҳидига эга. Ва ниҳоят шамнинг охирги қатлами — антисептик ва шифохона атмосферасини ифодаловчи вакцинация ҳиди.

Шам 30 соатгача ёнишга қодир — ҳар бир қатлами, тахминан, 7,5 соатдан. Унинг такибида мум бор ва шу сабабли у веганларга ҳам мос келади, қадоғи эса қайта ишланган қоғоздан тайёрланган. Бу каби шамларни Flaming Crap сайти орқали 15 фунтдан харид қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Flaming Crap компанияси 2020 йилда ҳам йил ифори шамини тақдим этганди.