• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мен иккитиллиликни қандай тушунаман?

    1989 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистонда мамлакат мустақиллиги рамзларидан бири — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. 2020 йилдан бошлаб бу сана Ўзбек тили байрами сифатида нишонланмоқда. «Дарё» ушбу сана муносабати билан октябрни «Ўзбек тили ойлиги» деб эълон қилади ва ой давомида ҳар куни тил масаласида турли йилларда қилинган ва ҳамон ўз долзарблигини йўқотмаган чиқишлар, нутқлар, мақолаларни қайта чоп этади.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Мен иккитиллиликни қандай тушунаман?

    Тил ҳақидаги мулоҳазаларимга сарлавҳани бежиз юқоридагича қўймадим. Рости гап, иккитиллилик ҳақида ҳаммамиз — ёзувчилар ҳам, давлат арбоблари ҳам, тарбиячилар, мухбирлар ва шунчаки оддий фуқаролар ҳам кўп гапирамиз, аммо ҳеч ким бу борада аниқ тасаввурга эга эмас. Амалдаги иккитиллилик нима ўзи? Ҳали бирор-бир тилшунос олимимиз бу муаммога астойдил қўл урганича йўқ. Бу мавзуда биронта жўяли илмий иш ҳам йўқ, борлари ҳам «Иккитиллилик — халқлар дўстлиги йўлидир!» қабилидаги шиорбоп, ташвиқотбоп ишлар. Тўғри, булар ҳам керакдир. Аммо ишонтирарли илмий тадқиқотлар ҳам зарур-да. Жазоир, Марокаш, Ҳиндистон, Финляндия каби «иккитилли» мамлакатларда назариётдан аллақачон амалиётга ўтганлар. Тасодиф эмас, бизнинг тилчиларимиз адабий иккитиллилик ҳақида мулоҳаза юритаётиб, хорижий адабиётлар тажрибасига мурожаат қиладилар, ўзимизнинг хусусий миллий муаммоларимизга панжа орасидан қарайдилар. Эҳтимол, шунинг учун бирорта амалиётчи ёзувчимиз ҳам иккитиллилик жумбоқларини ечишга уринмади, ҳатто Чингиз Айтматов каби нуфузли киши ҳам СССР Ёзувчилар союзи правлениесининг пленумида иккитиллиликни қўллаб-қувватлади-ю, унинг ўзи нима эканини тузукроқ тушунтира олмади, калавани баттар чувалаштириб юборди.

    Ўтган йилнинг декабрь ойида республика телевидениеси орқали чиқиш қилганда, мен шу муаммони англаб кўришга ҳаракат қилдим, муаммо ростдан ҳам мураккаб ва кўпқиррали бўлгани учун унинг бир қирраси — кундалик турмушдаги томонини олдим. Бу, айтайлик, фикр юритишга ҳам қулай томони. Бу — иш юритишнинг икки тилда — ўзбекча ва русча олиб борилиши зарурлиги, мажлис ва йиғинларда изчил таржима қилиб туриш, шаҳар, кўча ва майдонлар, қишлоқлар ва ҳоказолар номланишини тартибга солиш эҳтиёжидир. Бусиз ҳеч қайси кўпмиллатли жамият мўътадил кун кечира олмайди.

    Аммо бу ҳали етарли эмас, бу иккитиллилик муаммосининг бир қирраси, республика давлат маҳкамаларининг ташкилий қобилияти ва ҳаракати билан ечиладиган томони, холос.

    Ҳаётий иккитиллилик муаммоси — фақат маҳкамачилик муаммоси эмас, бу маънавият, маданиятга ҳам боғлиқ, уни безак-бежашларни ўзгартириш билангина ечиб бўлмайди.

    Тил муаммоси — бу миллатнинг маънавий соғлиғи масаласидир. Бизда бир талай турли-туман қонунлар мавжуд, ҳатто маҳкамачиликнинг ҳимоясига хизмат қиладиган паспорт ва прописка ҳақидаги қонун кабилари ҳам бор, аммо энг зарури — тил ҳақидаги қонун йўқ. Мулоҳаза юрита бориб, мен республиканинг давлат тили қилиб ўзбек ва рус тилини қонунлаштиришни таклиф қилдим, шу жумладан, Ўзбекистондаги бошқа ҳаракатдаги тилларнинг ҳам тенг ҳуқуқли қўлланишига шароит яратишни назарда тутдим. Гўёки мураккаб муаммони шу билан ечгандай, маънавий ҳаётимиз ва идоравий фаолиятнинг эркин ривожига асос топгандай эдим.

    Аммо юқоридаги фикрим шошиб чиқарилганини англадим. Ахир, бу билан биз республикамиздаги тилга боғлиқ аҳволни баттар чувалаштириб қўймаймизми? У ҳолда қорақалпоқлар нима қилади? Автоном республиканинг давлат тили сифатида қорақалпоқ ва рус тилини эълон қилиш керакдир? Ўзбек тили-чи? Эҳтимол, Қорақалпоғистон АССР Ўзбекистон ССР таркибига киргани учун қорақалпоқча ва ўзбекчани давлат тили этармиз? Рус тили-чи? Ёхуд автоном республикада уч асосий тилни — қорақалпоқ, ўзбек ва рус тилларини давлат тили деб танишимиз лозимдир? Бу миллатлараро муносабатларни, маданият ва маҳкамачилик фаолиятини янада мураккаблаштириб юбормайдими?

    Менга шундай туюладики, реал иккитиллилик, кўпмиллийлик шароитида бир тил иккинчи тилга тенг бўлиш учун бошқа тилнинг хизматига тақлид қилиши шарт эмас. Тенглик рақамларда — дейлик, элликка эллик қилиб — қурилмайди. Биз, ўзбеклар учун она тилимизни йўқотиш ўта фожиадир — ахир, биз тилни ўз миллий муҳитимизда йўқотаётиб, унинг бошқа ҳеч қаерда, Ўзбекистондан ташқарида тирилмаслигини биламиз-ку.

    Ўзбекистонда яшаётган русларнинг сезгиси бошқачароқ кечади. Эҳтимол, у ёки бу маҳаллий рус ёзувчиси асари тилининг қашшоқлиги унинг ғашини келтирар, аммо у унинг она тили Россияда тўлақонли ҳаракат қилаётганини билади.

    Россиядаги классик ва ҳозирги замон рус адабиёти Россиядан ташқарида яшовчи русларни ҳам маънавий озиқлантириб туради. Шунинг учун бизнинг рус дўстларимиз ўз тилларининг ўзбек тили билан тенглигини, аввало, унинг ишчи функциясида — ишлаб чиқариш, илмий, педагогик ва бошқа соҳалардаги мавқеида кўрадилар.

    Шунга кўра, у ёхуд бу тилнинг мавқеи биринчи галда маҳаллий ва муҳожир аҳолининг миллий, тарихий ва маданий ўзига хослиги ва жамиятдаги ҳозирги сиёсий ва иқтисодий аҳволи билан белгиланади.

    Шунинг учун, Ўзбекистон ССРнинг келгуси тил ҳақидаги қонунида ўзбек тили республикага ном берган маҳаллий аҳоли тили сифатида давлат тили деб эълон қилиниши керак.

    Рус тили эса қонуний тарзда нафақат миллатлараро алоқа воситаси сифатида — бу бизнинг кўпмиллатли давлатимизда ўз-ўзидан аён — балки ўзбек тили билан бирга иш юритиш тили, деб белгиланиши керак. Бу нафақат рус тилли аҳоли, балки республикада яшаётган бошқа халқлар учун ҳам лозим. Тил ҳақида қонунда, табиийки, Ўзбекистондаги ҳамма халқлар тилларининг эркин ривожи ва қўлланиши ҳуқуқи ҳам айтилган бўлиши зарур.

    Менинг миллий — рус иккитиллилиги каби мураккаб муаммонинг баъзи йўналишлари ҳақидаги мулоҳазаларим шундай. Балки, бу фикрлар баҳсталабдир.

    Темур Пўлатов

    «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси, 1989 йил, 21 апрель

    18.10.2021, 23:43   Изоҳ (0)   17758
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ собиқ давлат котиби Колин Пауэлл вафот этди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамдардлик билдирди

    18.10.2021, 23:17

    Тошкентда ҳаракатланаётган Matiz’да ёнғин келиб чиқди

    18.10.2021, 22:36

    Ўзбекистоннинг қайси вилоятида доимий аҳоли сони энг кўплиги маълум қилинди

    18.10.2021, 21:37

    Ўзбекистонда транспортда йўловчиларни лицензиясиз ташишга оид жарима уч баравар камайтирилади

    18.10.2021, 21:16

    Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилиб, даромад солиғи тўламайдиганлар сони 1 млн кишидан ошди

    18.10.2021, 20:36

    Тошкентда маст ота ўғлини болға билан уриб ўлдириб қўйди

    18.10.2021, 20:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.