Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳридаги «Кимёгарлар» маданият саройини бориб кўрди, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Бу муассаса шаҳарнинг диққатга сазовор масканларидан бири. 1958 йил фойдаланишга топширилган бинонинг ўзи бир тарихий асар. Ўтган йиллар мобайнида бу ердан кўплаб истеъдодли санъаткорлар етишиб чиққан.

2021 йилда маданият саройи таъмирланди. Бино ва фаввора асл ҳолини сақлаган ҳолда реставрация қилинди. Замонавий совитиш ва иситиш тизими, овоз кучайтириш мосламалари ўрнатилди. Тўгарак хоналари зарур мебель ва жиҳозлар билан таъминланди. Шу тариқа бу ер яна одамларнинг, айниқса, ёшларнинг севимли масканига айланди. Бугунги кунда «Беш ташаббус» доирасида ташкил этилган тўгаракларда 300 дан зиёд ўғил-қиз шуғулланмоқда.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Президент бу ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди, машғулотлар жараёнини кўздан кечирди. Маданият саройида 700 ўринга мўлжалланган концерт залида болалар куй-қўшиқлар ижро этди.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Давлат раҳбари уларнинг ўқиш ва ижодига муваффақият тилаб, устозларига миннатдорлик билдирди. Мутасаддиларга маданият саройи фаолиятини кенгайтириш, тўгараклар ва ижодий жамоаларни доимий қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига сафари якунланди, давлат раҳбари Тошкент шаҳрига қайтиб келди.